09 October 2009
11:00 -
Ислом Карим швецариялик дипломат Кальми-Рэйни қабул қилди
Кеча Оқсаройда Президент Ислом Карим Швейцария Ташқи ишлар федерал Департаменти раҳбари Мишлин Кальми-Рэйни қабул қилди. Расмий хабарларда айтилишича, режимбоши бу хоним билан ўзаро муносабатлар, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини кенгашган. Тарқатилган хабарномаларда сиёсий мавзулардаги суҳбат тилга олинмаган, аксинча, Швейцария ва Ўзбекистон ўртасида 35 дан ортиқ фирма ва қўшма компаниялар мавжудлиги, бу давлатнинг Тошкентда бир неча банклари очилгани қайд этилган.