08 October 2009
22:12 -
ЮНЕСКОнинг номоддий бойликлари заҳираси “катта ашула” билан бойиди
Халқаро ЮНЕСКО ташкилоти ҳукуматлараро қўмитаси ўзининг бундан бир неча кун муқаддам Абу-Дабида ўтказган IV-сессиясида инсониятнинг номоддий бойликлари сирасига юртимизнинг асосан Фарғона водийсида кенг тарқалган “Катта ашула” санъати ва Наврўз айёми тантаналарини ҳам киритди. Халқимизнинг мазкур санъати аввал ҳам ЮНЕСКОнинг Токиодаги Осиё ва Тинч океани маданий маркази мукофоти билан тақдирланганди.
Жаҳон ахборот агентлиги маълумотига кўра, ЮНЕСКО тарафидан тузилган инсониятнинг номоддий бойликлари рўйхатига мамлакатимизнинг Бойсун маданий обидалари ҳамда “Шашмақом” мусиқий анъаналари ҳам киритилган.