08 October 2009
21:53 -
Журналист Алижон Абдураҳмонов 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди
Бугун жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди (судья Комилов) Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитаси матбуот хизматининг собиқ раҳбари Алижон Абдураҳмоновни 8 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақидаги ҳукмини ўқиди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) билан айбланган журналист умумий тартибдаги колонияда жазони ўтайдиган бўлди. Журналистнинг адвокатига кўра, унга нисбатан қўйилган айблов исботини топмади, яъни журналистнинг қилмишида пора олиш мотиви мавжуд эмас. Унинг жинояти фирибгарликка тортади, лекин тергов органи жиноятни бўрттириш мақсадида порахўр мансабдор образини ясаган.
Эслатиб ўтамиз, Давлат Божхона қўмитаси матбуот хизмати раҳбари, капитан Алижон Абдураҳмонов ўз ходими Хусен Тангриевдан 200 АҚШ доллари миқдорида пора олаётганида шу йилнинг июли бошларида МХХчилар томонидан ҳибсга олинган эди.