07 October 2009
03:29 - “Шуҳрат” медали сотувга чиқди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 5 майдаги (N1046-XII-сонли) Фармони билан таъсис этилган “Шуҳрат” медали шу қадар майнабозчиликка айландики, ҳатто ҳозир у бозорларда ҳам бемалол сотилмоқда. Мухбирларимизга кўра, пойтахтдаги Янгиобод эски буюмлар бозорида 10 000 сўмга (6 АҚШ доллари) медалнинг ўзидан ташқари президент Ислом Каримнинг қулинг ўргилсин имзоси туширилган гувоҳнома олиш мумкн. Гувоҳномада медаль эгасининг исм-шарифи ёзиладиган ўрнигина бўш. Шундай бўлса ҳам, нимагадир сувтекин бу медални одамлар харид қилишга шошилмаяпти.

Ҳолбуки, мазкур медаль билан мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида алоҳида ўрнак кўрсатган шахслар, юрт фидойилари тақдирланиши лозим. Одамлар ўзларини фидоий қилиб кўрсатишни исташса керак-ку, аммо гувоҳнома остидаги имзодан ҳазар қилишса ажаб эмас.