06 October 2009
00:12 - Совет Иттифоқининг меросхўрлари Молдовада йиғилади
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги раҳбарлари кенгашининг навбатдаги учрашуви шу йилнинг 9 октябрида Кишинёвда ўтказилади. Бу ҳақда тузилма матбуот хизмати хабар тарқатиб, мажлис кун тартибига турли мавзуларга оид 20 масала киритилганини таъкидлаган.

Хабарномада айтилишича, кун тартибидаги асосий масала молиявий кризисдан қутулиш чоралари, гуманитар соҳадаги алоқаларни кучайтиришдир. Маждисдан бир кун аввал, яъни 8 октябрда тузилмага аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарларининг йиғилиши ҳам ўтади.