05 October 2009
23:26 - Ўзбекистондаги сўл партия ўнгдаги мухолифига “зарба” берди
Бугун ўзларини сўл кучлар (аслида, ноль кучлар) деб атаётган Ўзбекистон Халқ демократик партияси навбатдаги пленумини ўтказиб, парламент сайловларида иштирок этиш ва ўз номзодларини кўрсатишга қарор берди. Партия қурултойини чақириш, сайловолди платформани тасдиқлаш масалалари ҳам кенгашилди.

Мажлисни бошқарган партия Марказий Кенгаши раиси Латиф Ғуломов ЎзЛиДеп фаоллари ХДПнинг шаънига ноўрин танқидлар ёғдирганини таъкидлаб, танқид асосли бўлиши лозимлиги ҳақида насихатомуз гаплар айтди. У бор-йўғи куни кеча телевидение орқали чиқиш қилган либераллардан бири ХДПнинг иқтисодий стратегиясига тил теккизганини назарда тутганди.

Маълумки, бундан бир неча кун аввал қўғирчоқ ЎзЛиДеп бошқа бир қўғирчоқ партия бўлмиш ХДПни ўзига мухолиф деб танлаган эди.