05 October 2009
22:42 - Lufthansa Мюнхенга янги йўналиш очгани ҳақида элбурутдан хабар қилмоқда
Германиянинг бу машҳур компаниясининг учоқлари келгуси йилнинг 28 мартидан бошлаб Тошкент-Мюнхен йўналишида уча бошларкан. Бу ҳақда хабар қилган компания расмийлари рейсларнинг ҳафтасига уч марта амалга оширилишига урғу берган.

Компаниянинг минтақавий директори Рональд Шульц Lufthansaнинг имкониятлари, унинг дунё миқёсидаги энг кучли компаниялардан бир эканлиги намойиш этувчи маълумотлар келдирган. Бироқ шу пайтгача амалга ошириб келинаётган Тошкент — Франкфурт қатновининг тақдири, яни унинг давом эттирилиши ёки қисқартирилиши борасида ҳеч нарса демаган.