05 October 2009
13:10 - Нурсултон Назарбой – Ислом Карим: ҳисоб 2:0
Мамлакатимиз президенти Ислом Карим Марказий Осиёда лидерлик қилиш учун қозоқ ҳамкасби Нурсултон Назарбой билан олишаётганини ҳамма билади. Бу каби олишувлар сиёсатда оддий нарса. Аммо, ҳадеб ютқазаверган одам буни тан олиши лозим.

Сиёсатда ҳам ношудлигини кўрсатаётган Ислом Карим ҳар куни ва ҳар соатда Нурсултон Назарбойга ютқазаётганини тан олишдан бошқа илож йўқ.

Аввалгиларини қўйиб туриб, шу кунлардан икки мисол келтирамиз.

3 октябрда Озорбайжоннинг Нахичеван шаҳрида Турк давлатлари саммити бўлди. Нурсултон Назарбой ўша ерда эди ва унинг таклифлари бўйича муҳим қарорлар қабул қилинди. Ўзбекистон президенти Ислом Карим эса, Турк дунёсининг бирлигини бузиш ниятида мамлакатимиз учун ҳеч қандай қиймати бўлмаган арабларнинг Уммонига кетди. Ҳисоб Нурсултон фойдасига 1:0 бўлди. Турк дунёси Ислом Каримнинг бу хиёнатини ҳеч қачон унутмайди.

Ҳозир иккала президент ҳам уйига қайтди. Хўш, эртага нима бўлади?

Эртага 2010 йида ЕХҲТга раислик қилишга тайёрланаётган Қозоғистон президенти олдига Франция президенти Ноколя Саркози келади. Бизнинг Ислом Карим эса, ўғрилик билан қўлга тушган биронта туман ҳокимининго тақдирини ҳал қилиш билан овора бўлса керак.

Яъни, қанақасига қараманг, Ислом ютқазмоқда, ҳисоб – Нурсултоннинг фойдасига 2:0.