05 October 2009
12:41 - АҚШда ишсизлик даражаси яқинда 10 фоиздан ошади
АҚШнинг Федерал Резерв Системаси (бу мамлакатнинг Марказий Банки роини ўйнайдиган муассаса) собиқ раиси Алан Гринспеннинг фикрича, яқинда АҚШда ишсизлик даражаси 10 фоизни ошади. Бундан ҳам муҳими, дейди у, узоқ муддатли ишсизликнинг ортишидир. Масалан, ишсизларнинг учдан бири ярим йилдан ортиқ вақт янги иш тополмайдилар.

Яқинда эълон қилинган маълумотларга кўра, сентябрь ойида ишсизлик даражаси 9,8 фоизга чиқиши ваҳималидир, дейди Алан Гринспен. Бу 1983 йилдан бери энг юқори даражадир.

Айни замонда, дейди АҚШнинг собиқ бош банкири, мамлакатнинг иқтисоди сўнгги икки ой ичида мустаҳкамланди. Ялпи Ички Маҳсулотнинг (ЯИМ) учинчи кварталда ортиши 3 фоиз бўлди. Алан Гринспеннинг ўзи августнинг бошида ўсиш 2,5 фоиз бўлишини тахмон қилганди. Биринчи кварталда 0,7 фоизга озайган ЯИМнинг учинчи кварталда ортишга бошанишидан руҳланган экспертлар АҚШ иқтисоди пастки нуқтага урилиб, энди ўсишга бошлаганини айтишмоқда.