04 October 2009
03:20 -
Сирдарёда Кўкча ҳодисалари юзасидан 20 дан ортиқ ўсмир ҳибсга олинди
Тошкентнинг Кўкча даҳасида шу йил 29 августда ҳукумат кучлари билан қандайдир қуролли одамлар ўртасида бўлган отишмалар ҳамда Тошкент шаҳар имом-хатибига нисбатан уюштирилган суиқасд юзасидан Сирдарё вилоятининг Янгиер, Гулистон ва Бахт шаҳарларидан 20 дан ортиқ фуқаро ҳибсга олинган.
Бу ҳақда мухбирларимизга айтган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Сирдарё вилояти бўлими фаоллари айни ҳибсларнинг куни кеча амалга оширилгани, гумондорларнинг бугун вилоят ИИБ биносининг 2-қаватидан ота-оналарига кўрсатилганини таъкидлаган. ИИБ ходими уларнинг айби бўлмаса, тез кунларда озод қилинишини таъкидлаган.