04 October 2009
02:40 - Москва вилоятидаги жиноятларнинг 40 фоизи ўзбеклар томонидан содир этилади
Россия Федерациясининг Москва вилояти бўйича Тергов Бошқармасининг бошлиғи Андрей Марковнинг билдиришича, Москва вилоятида МДҲдан келганлар томонидан қилинган жиноятларнинг 40 фоизи ўзбекларга оид экан. Ундан кейин тожиклар (26%), украинлар (10 фоиз), молодоваликлар келади.

Сўнги йилларда Москва вилоятида катта қурилиш ишлари олиб борилмоқда, у ишларга меҳнат муҳожирлари жалб этилмоқда, шу сабабли меҳнат муҳожирлари тарафидан содир этилган жиноятлар сони ҳам ортмоқда, дейди Марков. Масалан, шу йилнинг 9 ойи ичида вилоятда 600 қотиллик юз берган, уларнинг 57 таси (15%) қўшни мамлакатлардан келганлар тарафидан қилинган. // rosbalt.ru