24 September 2009
13:05 - Яна икки юртдошимиз жаҳон чемпиони - ёзги биатлон бўйича
Германиянинг Оберхоф шаҳрида ўтаётган ёзги биатлон бўйича жаҳон чемпионатида икки юртдошимиз - Руслан Носиров и Анузар Юнусов олтин медални қўлга киритиб, жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди.

Бу ҳақда хабар қилган 12.uz янгиликлар портали бошқа юртдошларимизнинг ҳам мусобақаларда фаол қатнашаётганини таъкидлаган.