24 September 2009
12:51 - Ўзбек дипломатлари мўғуллар юртида учрашувлар ўтказди
“Озодлик” радиосининг мўғул оммавий ахборот воситаларига таяниб хабар қилишича, Улан-Баторда Ўзбеистон Ташқи ишлари вазири мулозими Саидкамол Аъзамхўжаев раҳбарлигидаги мамлакатимиз делегацияси маҳаллий дипломатлар билан маслаҳатлашув ўтказган. Хабарда таъкидланишича, сиёсат, иқтисод, савдо-сотиқ ва гуманитар соҳаларда ўзаро алоқаларни ривожлантиришга оид масалалар муҳокама нишонига чиққан. Мазкур мамлакат билан ўзаро алоқаларимизнинг деярли мавжуд эмаслигини рақамлар ҳам кўрсатиб турибди: мамлакатлараро товар айрибошлаш ҳажми 300 минг АҚШ долларига тенг.