11 September 2009
00:14 -
Тошкентда ШҲТнинг навбатдаги ишчи мажлиси ўтмоқда
Бугун Тошкентда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар Мувофиқлаштирувчи кенгашининг навбатдаги мажлиси иш бошлади. Айрим интернет нашрларини ҳисобга олмаганда маҳаллий матбуотда бу анжуман хусусида биронта хабар йўқ. ШҲТнинг расмий сайтидаги маълумотга кўра, Тошкентдаги мажлис қатнашчилари тузилмага аъзо мамлакатлар ҳукумат бошлиқларининг Хитой пойтахтида ўтадиган саммитига тайёргарлик кўриш масаласини ҳал қилишади.
Шунингдек, тузилма ижроия кенгаши фаолияти ва қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини муҳокама қиладилар. Эслатиб ўтамиз, айни кунда тузилма фаолиятини Ўзбекистон мувофиқлаштироқда.
Шунингдек, тузилма ижроия кенгаши фаолияти ва қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини муҳокама қиладилар. Эслатиб ўтамиз, айни кунда тузилма фаолиятини Ўзбекистон мувофиқлаштироқда.