10 September 2009
23:49 - Автотранспорт воситаларининг давлат рақамларини ўғирлаш жиноят ҳисобланади
“Халқ сўзи” газетасида 8 сентябрда эълон қилинган янги қонун кучга кирди. Қонун Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 227 моддасига ўзгаришлар киритади. Уларга кўра, автотранспорт воситаларининг давлат рақамларини (аслида, “белгиларини” дейилиши тўғрироқ бўлар эди) ўғрилаганлар қамоққа тушиши мумкин.

Бу қонун мамлакатда транспорт воситаларининг давлат рақамларини ўғирлаш ҳоллари кўпайиб бораётгани туфайли қабул қилинган. Энди ЖКсининг 27-чи моддаси ҳужжат, штамп, муҳр, бланкларни эгаллаб олиш, йўқ қилиш, бузиш ва бекитиш каби жиноятларни ўз ичига олади. Автотранспорт воситаларининг давлат рақамларни ўғирлаш ҳам шу моддага тушади.

Энди автотранспорт воситаларининг давлат номерларини ўғирлаган одамга минимал иш ҳаққининг 25 мартаси миқдорда жарима солиниши ёки икки йилгача тарбия ишларига жалб қилиниши ёки олти ойгача қамалиши мумкин. Жиноят оғир натижаларга олиб келса жазо ҳам ортади.