10 September 2009
23:13 -
Дилмурод Саййид маҳкамаси: суд ўз ажримини бекор қилди, лекин ниятидан қайтгани йўқ
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судининг апеллация судлов ҳайъати бугун “Эзгулик”чи журналист Дилмурод Саййид ва 3 нафар маҳаллий фуқарога нисбатан қўзғатилган жиноят ишини апеллация босқичида кўришни давом эттирди. 8 сентябрдаги хабаримизда суд барча илтимосномаларни рад қилиш ҳақида ажрим чиқаргани, судланувчилар ва уларнинг ҳимоячилари талаблари бажарилмагани учун апеллациядан воз кечгани ҳақида айтгандик. Суд залида тўполон кўтарилиб, жараён тўхтаб қолганини таъкидлагандик.
Бугунги суд мажлисида ҳаъайт ўзининг дастлабки суд мажлисида чиқарган Ажримини бекор қилди ва судланувчилар талаби асосида судланувчи Тўра Эргашевни ҳам суд залига олиб келишди. Суд терогвлари бўлиб, судланувчилар ва жабрланувчи сўроқ қилинди. Суд эртага, 11 сентябр соат 14 гача танаффус эълон қилди.
“Эзгулик” томонидан Дилмурод Саййиднинг ҳимоячиси деб белгиланган Руҳиддин Комиловнинг айтишича, суд ўзнинг кечаги Ажримини ўзгартиргани ниятидан қайтганини билдирмайди: мақсад нима қилиб бўлса ҳам жанжал-тўполонсиз апеллацияни ўтказиш ва биринчи инстанция суди қарорини кучида қолдириш. Воқеалар ривожи, суднинг бориши шуни кўрсатмоқда.
Адвокат ва ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам ишни ўз фойдаларига ҳал этиш ҳаракатига жиддий бел боғлашган, дейди мухбиримиз.