10 September 2009
01:50 - Туркияда кутилмаган сел 30 кишининг умрини олди
Туркиянинг энг катта шаҳри Истанбулнинг баъзи ҳудудларини кутилмаган сел босди. Тошқин натижасида бутунлай сув остида қолган маҳаллаларда қурбонлар бор. Охирги хабарларга кўра, Туркияда 30 дан кўпроқ, Истанбулнинг ўзида 20 дан кўп киши сув остида қолиб, бўғилиб ўлди. Туркия телеканалларида кўрсатилаётган кадрлар одамни даҳшатга туширади. 7 ёшли қизи чўкиб ўлган онанинг “Оллоҳим менинг жонимни олса бўлмасмиди” деб бақиришлари ҳар қандай одамнинг юрагини парчалайди.

Аммо, начора. Ҳали инсоният табиатнинг ҳамма “қилиқларига” дори тайёрлаб улгурмаган. Бундан бирнеча йил аввал АҚШдек давлатнинг Янги Орлеан шаҳридаги тошқин натижасида мингга яқин одам ҳалок бўлганди.