19 August 2009
22:41 -
Ислом Карим шошиб қолдими ёки...
Қирғизистон 1991 йил 31 август куни мустақиллигини эълон қилган. Ҳудди Ўзбекистон каби. Аммо, бизда мустақиллик куни деб нимагадир 1 сентябрь эълон қилинди. Қирғизларда Мустақиллик куни сифатида мантиқан тўғри бўлган кун - 31 август байрам қилинади.
Қирғизларнинг АКИpress агентлиги Ўзбекистоннинг Бишкекдаги элчихонасига асосланиб хабар қилишича, Ислом Каримов Қурмонбек Бақиевга мустақиллик куни билан табрик мактуби жўнатибди. Агентликнинг сайтида мактубнинг рус тилидаги тўла матни ҳам бор. Ҳар ҳолда мактуб рус тилида ёзилган бўлса керак.
Шу сабабли савол туғилади. Вақтли табриклаш айб ҳисобланмаса керак-ку, аммо Ислом Каримнинг бунчалик шошиб қолишига нима сабаб бўлди? У ўзининг табиатига яқинроқ бўлган ГКЧПнинг 18 йиллигини нишонлаш кайфиятида янглишиб қолмадимикан?