19 August 2009
21:30 -
Афғонистонда эртага президент сайлови, бугун – террорист ови
Толибонга оид www.alemara.org сайти эртага бўладиган президент сайловига тўсқинлик қилиш учун Қобулга 20 тирик бомба (ўлимчи террорист) юборилганини билдирди, дейилади Reuters агентлигининг хабарида.
Бугун Қобулда ва Толибоннинг туғилган жойи ҳисобланадиган Қандоҳорда номаълум қуролли гуруҳларнинг бир қатор ҳужуми бўлган. Сайловга тайёрланиш билан шуғулланаётган 2 киши ўлдирилган. Терроритстлардан 3-5 киши ўлдирилгани айтилмоқда. Полиция кучлари ўзларида талафот йўқлигини билдиришган.
Афғонистондаги умумий вазиятни ҳисобга олсак, дейди мухбиримиз, сайлов арафаси нисбтан тинч ўтганини эътироф қилиш керак. Эртага ҳам қандайдир қонли воқеалар бўлади, аммо кўринишидан ҳеч нарса сайловларни тўхтатолмайди. Толибоннинг Қобулга 20 тирик бомба юборгани ҳақидаги хабари “пропаганда ёлғони” бўлса керак.