19 August 2009
03:19 - Ингушистондаги қўғирчоқ ҳокимлардан қониқмаган Россия ҳақиқий хўжайин юборди
Ингушистоннинг пойтахти Назранда кеча шаҳар ички ишлар бошқармасига уюштирилган террористик ҳужумдан кейин, Россия президенти Дмитрий Медведев Ингушистон Ички ишлар вазирини ишдан олганди. Бугун бу ерга Россия Ички ишлар вазирининг ўринбосари Аркадий Еделевни юборилди. Рус оммавий ахюорот воситаларидан тарқатилган маълумотларга кўра, Аркадий Еделевга кенг ваколатлар берилган, у феълан ҳамма куч ишлатиш салоҳиятига эга бўлган органларнинг ишини координация қилади. Қисқа қилиб айтсак, маъум муддат у Ингушистоннинг ҳақиқий хўжайин бўлади.

Аммо, бу воқеага кенгроқ нуқтаи назардан қараш лозим, дейди мухбиримиз. Кавказдаги сўнгги жараёнлар кўрсатмоқдаки, Владимир Путиннинг қонли қаттиққўлик усули банкрот бўлмоқда. У Кавказ халқларининг мустақиллик учун курашини ҳам ислом экстремистларининг террорга асосланган ҳаракатларини ҳам тўхтатолмади.

Путин ва унинг командаси 21 асрнинг жараёнларини яхши тушунмайдиганларнинг тўдаси эканлиги маълум бўлмоқда. Улар энг камида иккита нарсани тушунишмайди. Биринчидан, ҳозир қўшни халқлар билан демократик ҳамкорлик принципларига асосланиб яшашдан бошқа йўл йўқ. Иккинчидан, ислом экстремизмининг илдизларини куч билан эмас, Исломда ислоҳотлар ўтказиш билангина йўқ қилиш мумкин.