19 August 2009
02:29 -
“Бирлик” раҳбарларининг йиғилиши: фикрлар ранг-баранг, мақсад муштарак
Куни кеча “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Дайнов Ташанов пойтахт тўйхоналаридан бирида невараларининг суннат тўйи муносабати билан элга ош берди. Мухолифатчининг тўйига узоқ-яқиндан келган меҳмонлар тарқалгач, бирликчи сафдошлар яхши анъанага содиқ ҳолда стол атрофига тўпланишди.
Таъкидлаш керак, ҳозирги зулм-у қабоҳат замонида тўртта мухолифатни тўплашнинг ўзи мушкул бўлгани учун ҳам “Бирлик”чилар тўю азада биргамиз нақлига амал қилиб, ҳар бир тадбир-маърака баҳонасида кўришишади. Аввалдан эълон қилинмагани, расман билдирилмагани учун ҳам “Бирлик”чилар бу йиғинига на конференция, на кенгаш мажлиси мақоми беришмади. Аксинча, фаолларнинг давра суҳбати дея эътироф этилди.
Фарғонадан келган партия раиси ўринбосари Ҳамдам Сулаймон, Фарғона вилояти бўлими раиси Адҳам Муҳиддин, Андижондаги партия лидери Саиджаҳон Зайнобиддин, Қашқадарёдан партия раиси ўринбосари, вилоят ташкилотининг раиси Дайнов Ташанов ва Марказий Кенгаш аъзоси Зулфиқор Мирза, самарқандлик раис ўринбосари, вилоят ташкилотининг раҳбари Холиқназар Ғани, партиянинг Сирдарё вилояти бўлими раҳбари Исроил Ризо, партиянинг Тошкент шаҳар бўлими раис Ҳайит Абдулла ҳамда партия МКнинг Тошкент вилоятидаги аъзоси, таниқли адвокат Руҳиддин Комил мавжуд ижтимоий-сиёсий вазият хусусида қизғин баҳсга киришишди.
Суҳбат турли мухолифат сайтларида айрим мухолифатчиларга нисбатан қўпол гаплар айтилаётганини эслашдан бошланди. “Бирлик”чиларнинг Самарқанддаги етакчиси Холиқназар Ғани “Ҳаракат” ҳам бундан ҳоли эмаслигини, айрим мухолифат вакиллари шаънига нисбатан кескин танқидий фикрлари янграётганини гапирди. Ёшига хос вазминлик ва ўзгалар шахсига нисбатан бир қадар юмшоқ муносабатни таклиф этган мухолифатчи айрим сиёсий гуруҳлар фаолиятига баҳо беришда бағри кенг бўлиш лозимлигини урғулади. Унинг сўзларини қўллаган Саиджаҳон Зайнобиддин ҳам вазиятнинг анчайин оғир эканини таъкидлаб, фаолиятнинг нуқсонлардан холи эмаслигига эътибор қаратди.
Дайнов Ташанов партия етакчилари томонидан бошланган “Юзга - юз минг!” акциясига кўпчиликнинг ҳисса қўша олмаётгани, бу борада партия лидери Абдураҳим Пўлатнинг ҳақлигини тан олиш лозимлиги ҳақида сўзлади. Ҳамдам Сулаймон айрим сиёсий гуруҳларнинг фаолиятига нисбатан муносабатларни кескин ифода этиш шунчаки ҳаваскорлик ёки шахсий амбициялардан туғилаётган услуб эмас, балки вазият тақозо этаётган, демократиядан узоқлашаётган айрим гуруҳлар учун сигнал эканини урғулади. Зулфиқор Мирзо демократик позицияга мудом содиқ қолаётган “Бирлик”нинг атрофида бирлашиш энг тўғри йўл эканини исботлашга уринди.
Партия фаолияти танқидий-таҳлилий нуқтаи назардан муҳокама қилинар экан, “Бирлик”чилар Марказий Осиё мамлакатларида қайта қуриш йилларида юзага келган миллий озодлик ҳаракатлари, тўғрироғи, демократик мухолифат аллақачон барҳам топгани, мамлакатимизда эса айнан “Бирлик” туфайлигина, унинг муқим деморатик позицияси туфайлигина 2002-2003 йиллари мухолифат қайта оёққа турганини ва ҳозир ҳам алабатта қайтдан оёққа туражагини таъкидлашди.
Фаоллар йиғинини кузатган мухбиримиз унинг бир қадар жонли ўтгани, муҳими, мухолифатчилар ишчан кайфиятда эканига урғу берган. Зотан, ўзларининг телба тескари ҳаракатлари билан мухолифатнинг оёғига болта ураётган айрим гуруҳларнинг фаолиятига кескин ёки юмшоқроқ баҳо бериш нуқтаи назаридангина “Бирлик”чиларнинг қарашлари турлича, лекин мақсадлар муштарак. Яъни, ҳаммани партиямиз атрофида бирлаштириш, илк миллий озодлик ҳаракати сифатида дунёга келган тўлқинни яна-да жонлантиришдир.