18 August 2009
20:10 - Афғонистон сайлов арафасида: Қобулда терактлар
Индинга бўудиган президент сайлови олдидан Афғонистонда, Толиблар ваъда қилгандек, ҳамма ёқ алғов-далғов бўлмоқда, дейишга асос йўқ. Уриш ичидаги мамлакат учун етарлича осойишта сайлов бўладиганга ўхшайди. Табиий, ислом жангарилари вазиятни беқарорлаштириш учун ҳаракатларини давом эттиришмоқда.

Бугун мамлакат пойтахти Қобул Толибон жангариларининг иккита ҳужумига учради. Биринчи воқеада НАТО қўшинларининг озиқ-овқат ташувчи автомашиналар карвонига бобмалар билан тўлатилган жангариларнинг автомобили урилди, икки киши ўлди, 16 киши яраланди, дейилади Reuters тарқатган хабарда. Булар асосан карвоннинг яқинида бўлган оддий одамлар экан.

Иккинчи воқеа президент қароргоҳига ракеталар отилиши бўлди. Ҳовлига тушган ракеталар ҳеч қандай талафот келтирмади.

Сайловолди кампанияси давом этмоқда. Ҳозир ҳаммани қизиқтирадиган нарса – Абдурашид Дўстимнинг саъй-ҳаракатлари билан Ҳамид Карзай биринчи турдаёқ ғалаба қозонадими, ёки иккинчи тур бўладими?

Reuters агентлигининг хабарида Абдурашид Дўстимнинг қайтишига АҚШнинг салбий қараётгани яна таъкидланади. Демак, сайловдан кейин ҳам Абдурашид Дўстим ва ўзбекларга осон бўлмайди.