18 August 2009
01:16 -
Қирғизистон мухолифати ягона партияга бирлашмоқчи
Қирғизистон мухолифатининг Бирлашган халқ ҳаракати Политбюроси бугун оммавий ахборот воситаларига ёпиқ бўлган мажлис ўтказди, деб хабар беради АКИpress агентлиги. Бу йиғилишда Ҳаракат асосида сиёсий партия тузиш масаласи кўрилиши ва ҳатто партиянинг лидери сайланиши мумкин экан. Муҳим бўлгани шуки, бу партия бутун мухолифатни бирлаштиради.
Айни замонда, мухолифат мавжуд ҳокимиятга қарши курашини шу йилнинг охирига режалаштирилган парлмент сайловларига тайёрланиш доирасида олиб боради.
Агарда қирғиз мухолифати ягона партияга бирлаша олса, “Бирлик” Партияси сўнгги- йилларда илгари сураётган ғоянинг амалга ошишини кўрган бўламиз, дейди “Ҳаракат” мухбири. Айнан “Бирлик” Партиясининг лидери Абдураҳим Пўлат Россия, Украина, Озорбайжон каби мамлакатларда коалицияларга бирлашолмаган мухолифатнинг тажрибасидан келиб чиқиб, коалицияларда эмас, ягона ташкилотда бирлашиш лозимлигини, Ўзбекистондаги реал шароитида эса “Бирлик”да бирлашишдан бошқа йўл йўқлигини гапириб келмоқда.ва шу йўналишда фаолият олиб бормоқда.
Ҳозиргача Бишкекдаги бугунги йиғилиш хусусида мухолифатчиларнинг ўзидан расмий хабар ёки баёнот келмади. Воқеаларнинг ривожланишини кузатиб бориш лозим.