18 August 2009
00:44 - Тошкентда “Бирлик” Партияси раҳбарларининг йиғилиши бўлди
Бугун партия раисининг Ўзбекистонда яшаётган ўринбосарлари ва бир қатор вилоят раҳбарлари Тошкентда учрашиб, мавжуд вазиятни анализ қилишди ва ўз хулосаларидан келиб чиқиб, келажакка йўналган ишлар хусусида фикр алмашишди. Махсус идораларнинг таъқибидан қочиш ниятида йиғилиш жойи сўнгги дақиқада ўзгартирилди ва шу сабабли йиғилишда партия раиси Абдураҳим Пўлатнинг телефон ёки скайп орқали иштирок этиши амалга ошмай қолди.

Йиғилиш ҳақида кенгроқ хабар берилади.