17 August 2009
00:36 - Тожикистонда БИР ўзбекнинг қамалгани миллатчиликка даъво қилаётган, аммо БИР сайт эвазига сотқинлик қилишга тайёр ўзбек шоирларини севинтирса керак
Ошкоралик принципларидан узоқлиги билан маълум бўлган “Озодлик” радиосининг ўзбек хизмати Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати масъули Муҳаммад Назриевга асосланиб, Тожикистонда ҳукуматга қарши исён қилгани билан танилган Маҳмуд Худойбердиевнинг одами бўлмиш 38 ёшли Абдуғаффор Қодиров узоқ йиллар давом этган қидирувлар натижасида ҳибсга олинганини билдирди. Текширилмаган хабарларни сув ичгандек осонлик билан тарқатадиган радионинг бу маълумоти қанчалик тўғри эканлигини ҳозирча айтиш қийин.

Аммо, бир нарса аниқки, “Озодлик”нинг эшиттиришларида “Эрк” партияси фракцияларидан бирининг раҳбари Салой Мадаминнинг қандайдир қўшни мамлакат хавфсизлик хизматидан олган хабарларига асосланиб, Маҳмуд Худойбердиевнинг одамлари 2005 йил 13 май куни Андижонда тинч митинг қилаётган ўзбекларни ўққа тутишгани иддао қилинганди. Орадан шунча вақти ўтди, бу гапларнинг исботи ҳалигача йўқ.

Маълум бўлган нарса – бу иддао Тожикистон хавфсизлик хизматининг бизнинг сайтимизда тожикнинг ити деб номланган Юсуф Расул воситасда Маҳмуд Худайбердиевнинг Андижонда қилган “қотиллигини” кўрсатувчи ҳужжатларни Салой Мадаминга етказиши ва ҳеч қандай асоси бўлмаган бу иддаоларга таянган бир қатор ўзбек “миллатчилари” тожикларнинг ноғорасига ўйнаб, ўзбек аслли Маҳмуд Худойбердиевга тош отишга бошлашлари.

Салой Мадаминни тушунса бўлади, бу принципсиз бола ҳамма нарсани, ўз миллатчилигини ҳам сотишга ўрганиб қолган. Аммо, Ёдгор Обиддек ўзбек миллатчисининг бу ўйинга кириб қолганини шу пайтгача тушуниш қийин эди. Бунинг сири энди очилди. Маълум бўлишича, Юсуф Расул Ёдгор Обидга Интернетда шахсий сайт очиб берибди ва бунинг эвазига гўёки Маҳмуд Худойбердиевнинг одамлари ўз халқига ўқ отгани ҳақидаги хабарларни маъқуллаш мажбуриятини юклатибди. Енгини шимариб ишга тушган Ёдгор ака миллатчилигини ҳам унутиб қўйгани - миллатимиз шоирларинг маънавиятсизлик даражасини кўрсатувчи бир фактдир.

Юрт ичида сотқинликнинг рамзи - Салой Мадаминнинг Ислом Каримдан олган 53-54 сонли квартиралари эди. Юрт ташқарисида сотқинлик ўлчови – тожикнинг ити Юсуф Расул очиб берган сайт бўлибди. Ҳали тасдиқланмаган маълумотларга қараганда, Юсуф Расул яна бир қатор ёзувчи ва ёзувчиликка даъво қилаётган ўзбек мухолифатчиларига сайтлар очиб бериб, бунинг эвазига улар олдига ўз талабларини қўймоқда.