16 August 2009
23:22 -
Китоб тумани ҳокими Луқмон Ғаффоров ўз кабинетида ўзини осиб ўлдирди
Қашқадарё вилояти Китоб тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Луқмон Ғаффоровнинг ўз жонига қасд қилишининг сабаби - ҳоким ва унинг ўринбосарларига нисбатан давлат мулкини талон-тарож қилиш ва мансаб суиистеъмоллиги бўйича жиноят иши қўзғатилганида. Шу кунларда тергов ҳаракатлари бораётган, ҳоким сўроқ бераётганди. Халқ депутатлари Китоб туман кенгашининг навбатдан ташқари мажлиси чақирилиб, ҳокимликда ташкилий масала кўрилиши маълум бўлгач, ҳоким ўзини осиб ўлдирди. Мухбиримиз бу маълумотларни Китобдаги ишончли манбалардан олди
Луқмон Ғаффоровнинг ўлими юзасидан Қашқадарё вилояти прокуратурасида жиноий иш қўзғатилган, суриштирувлар бормоқда. Мухбирларимиз билан сўзлашган бир неча китобликлар ҳокимнинг шахсига ижобий тавсия беришди. Гўё, ҳоким билан боғлиқ жиноят иши-ю суиқасд юқоридан уюштирилган.