16 August 2009
03:18 -
АҚШнинг ҳарбий инструкторлари Гуржистон армиясига ёрдам беради
Россиянинг норозилигига қарамасдан АҚШ Гуржистон армиясига ҳар турли ёрдам беришдан воз кечмоқчи эмас. Ёрдам турларидан бири - гуржи ҳарбийларини Афғонистонда террорга қарши урушда иштирок этимшга тайёрлаш. Грузия-Online агентилиги хабар беришича, америкалик инструкторлар 1 сентябрдан Гуржистонда иш бошлашади.
Гуржиларнинг 170 кишилик биринчи ҳарбий отряди Афғанистонга шу йилнинг ноябрь ойида боради. Уларнинг бир қисми француз, иккинчи қисми АҚШ қўшинлари таркибида бўлади.
Гуржи қўшинларини Афғонистонга юбориш таклифи мамлакат президенти Михаил Саакашвилидан чиққан. Парламент бунга розилик берди. Гуржи ҳарбийлари Туркия қўшинлари таркибида ҳам бўлиши кўзда тутилган.