16 August 2009
01:52 -
Хамас ал-қоидачиларга ҳужум қилди, 20 мусулмон ҳалок бўлди
Жумадан шанбага ўтар кечаси Филистиннинг Ғазо қисмида ҳумронлик қилувчи Хамасниннг қўшинлари Рефах шаҳарчасидаги бир масжидга хужум қилиб, у ерда жойлашган Ал-Қоида тарафдори гуруҳнинг 28 жангарисини ўлдирди. Бу гуруҳнинг мақсади - Филистинда Ал-Қоида истаган шаклдаги исломий амирлик яратишдир.
Тўғрисини айтса, Хамас билан Ал-Қоида ўртасида Филистиннинг келажаги хусусида қанчалик жиддий фарқ борлигини ҳеч ким билмайди ва тушунмайди. Шу сабабли, тахмин қилиш мумкинки, ўртасида фарқи йўқ ёки фарқи кам бўлган бу икки гуруҳ сиёсий лидерлик учун кураш бошлади. Асл мақсадлар четга сурилди. Энди улар бир-бирларининг қонини тўкиш билан овора бўладилар.