15 August 2009
20:19 -
Қобулда портлаш: уч одам ҳалок бўлди, 14 ярали
Бугун эрталаб Афғонистон пойтахтида, НАТОнинг бу мамлакатдаги қўшинлари қароргоҳи олдида бир машина портлатилди, уч киши ҳалок бўлди, 14 киши яраланди. Бомбали машинанинг ҳайдовчиси уни ўзи билан бирга портлатган. Воқеа содир бўлган жой АҚШнинг элчихоначига ҳам яқин экан. Бу ҳақда хабар тақатган AFP мухбири, ўлган ва ярадор бўлганларнинг миллатига оид маълумот бермаган.
Кейинчалик Associated Press агентлиги тарқатган хабардан маълум бўлишича, ўлган ва ярадорларнинг ҳаммаси афғонлар. Ярадорларнинг сони 70 га чиққан.
Толибон бу теракт учун маъсулиятни ўзига олди ва ҳужумнинг мақсади АҚШ элчихонаси эканлигини билдирди.
Маълумки, Ислом жангарилари 20 августда бўладиган президент сайловини ўтказтирмаслика ҳаракат қилишларини аввалдан эълон қилганлар. Бу каби портлашларнинг асл мақсади, мамлакатда беқарорлик яратиш, одамларнинг юрагига қўрқув солиш. Шундай қилинса, сайловлар бўлмайди, деб ўйлашса керак Толибон раҳбарлари.
Аммо, бугун Афғонистондаги вазият 100 минг кишилик АҚШ ва НАТО қўшинлари назорати остида. Бу каби портлашлар уруш талафотлари сонини оширади, аммо катта резонанс беролмайди.
Турли хабарлардан кўриниб турибдики, Афғонистон шундай шароитда ҳам Ўзбекистон каби давлатлардан кўра демократикроқ бўлган сайлов ўтказади.