15 August 2009
13:32 -
Қирғизистонда 15 кунга қамалган мухолифатчилар озод қилинди, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат уларни табриклади
Президент сайловларидаги қонунбузарликларга қарши норозилик намойишлари ўтказиш учун тайёрланаётган бир қатор қирғиз мухолифатчилари 29 июлда ҳибсга олинган ва маъмурий жазо сифатида 15 кунга қамалганди. Қтрғиз оммавий ахборот воситаларининг бугун хабар беришича, улар 13 августда озод қилинганлар.
Уларнинг ичида Қирғизистон халқ ҳаракатининг асосчиларидан, ҳозирда “Эркиндик” партиясининг лидери Тўпчибек Турғуналиев ҳам бор. Эслатиб ўтиш керак, Тўпчибек Турғуналиев Асқар Ақаев замонида ҳам бир неча марта қамалаган, дунё жамоатчилигининг талаби билан озод қилинганди.
Бугун “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат демократия учун кураш бўйича сафдошига телефон қилиб, уни озод бўлиши муносабати билан табриклади. Икки демократ вақтдан фойдаланиб, Марказий Осиёда демократик жараёнларнинг ривожланиши ҳақида фикр алмашдилар. Улар Марказий Осиё демократларини бирлаштириш масаласини ҳам муҳокама қилиб, конкрет қадамлар ҳақида ҳам гаплашиб олдилар.