12 August 2009
02:17 - Ислом Карим Оқсаройда Корея президентининг махсус вакилини қабул қилди
Кеча Ислом Карим Жанубий Корея Республикаси Президентининг махсус вакили Ан Санг Суни қабул қилди. Бу ҳақда ёзган маҳаллий матбуот Корея раҳбарининг Тошкент шаҳри юбилейи ва мустақиллик байрами муносабати билан Ислом Каримга йўллаган табригини топширган. Хабарларда умумий тартибда музокаралар боргани, томонларни қизиқтирган масалаларда якдилликка эришилгани ҳақида маълумотлар бор, бироқ бу масалаларнинг нималиги ҳақида гап йўқ.

Ан Санг Су ва у билан келган ҳайъат Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасида ҳам музокаралар ўтказган, деййилади расмий хабарда. Аммо, дунёнинг энг демократик ўлкасининг ҳақиқий парламенти аъзолари билан иши ҳукуматнинг лойиҳаларини муҳрлаш бўлган бизнинг депутатлар нимани муҳокама қилиши мумкинлигини тушуниш қийин.

Кореяликлар Темурийлар тарихи давлат музейига ҳам иашриф буюришибди. Шу ердагина улар фойдали вақт ўтказишган бўлишса керак.