12 August 2009
01:43 - Кекса матбуотчи Зиёд Есенбоев вафот этди
Кеча ўзбек миллий матбуотининг фахрийларидан бири, Ўзбекистон Давлат матбуот қўмитасининг собиқ раиси Зиёд Есенбоев 88 ёшида вафот этди. Кекса матбуотчи бугун Минор қабристонига дафн этилди.

Зиёд Есенбоев узоқ йиллар “Ўзбекистон матбуоти” журналига раҳбарлик қилди, марказий газеталарни бошқарди. Шунга яраша мукофоту уновнлар билан тақдирланди.