12 August 2009
01:19 -
Ўзбекистон Ички ишлари вазирлиги мулозими уйида отиб ўлдирилди
Бундан икки кун аввал Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг терроризм ва коррупцияга қарши кураш бошқармаси мулозими Ҳасан Асадов ўз уйида отиб ўлдирилган. Мазкур факт юзасидан жиноят иши қўзғатилди, деб ёзди Узметроном интернет нашри. Ҳасан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг собиқ биринчи ўринбосари Дамин Асадовнинг ўғли эди.