21 May 2024
18:59 -
Пӯлат Охунов: Андрей Сахаров билан учрашув
21 май -таниқли жамоат арбоби, халқаро Нобел мукофоти лауреати, диссидент ва ҳуқуқ ҳимоячиси, академик, Андрей Сахаров таваллуд топган кун. У ҳаёт бӯлганида бугун 100 ёшга тўлган бӯларди.
Андрей Сахаров, шунингдек, водород бомбаси яратувчиси саналади.
Бу буюк инсон билан қисқа муддат бирга ишлаш ва мулоқотда бўлиш менга насиб қилган эди.
Сахаров билан бирга, СССР Ҳалқ депутатлари съезди ва ӯша пайтдаги биринчи мухолиф парламент фракцияси бўлган Регионлараро депуталар гуруҳида 1989 йилнинг май ойидан то 13 декабригача бирга ишладим. Мен ӯша вақтда 27 ёшдаги, сиёсий тажрибаси йўқ, Ўзбекистоннинг Шаҳрихон шаҳридаги бир мактабнинг ўқитувчиси эдим, у эса дунё миқёсидаги танилган, буюк Андрей Сахаров эди.
Айнан шу инсон менинг сиёсий қарашларимни кескин ўзгаришига ва шу кунгача демократик тамойилларга содиқ қолган ва таянган ҳолда иш олиб боришимга сабабчи бўлди.
Андрей Сахаровнинг менга қаттиқ таьсир қилган баъзи сиёсий фаолияти, парламентдаги чиқишлари ҳақидаги хотираларим бу инсон шахсиятининг баъзи қирраларини очиб беради, деб ӯйлайман.
Ёдимда, ӯшанда 1989 йилнинг 25 май куни СССР Ҳалқ депутатларининг навбатдаги тарихий съезди ӯз ишини бошлаган эди. Ӯша куннинг ўзидаёқ давлат раҳбари – СССР Олий Совети Раисини сайлаш масаласи кун тартибига қўйилди, унгача, президентлик лавозими ҳали таьсис этилмаган эди. АҚШдан кейин дунёдаги энг қудратли давлатлардан бири - СССР раҳбарини сайлашимиз керак эди. Номзод маълум - депутатларнинг барчаси бир овоздан давлат раҳбари этиб Михаил Горбачёвни сайлаш керак деб ҳисоблашар эди.
Мажлисда қатнашган ва унга овоз берган депутатлар орасида Горбачёвнинг ашаддий танқидчиларидан бири бўлган Борис Ельцин ҳам бор эди. Ӯша куни у ӯз номзодини бу лавозимга кўрсатилишига қарши бўлиб, Горбачёвни қўллашини билдирди.
Шундан кейини кутилмаганда Андрей Сахаров минбарга чиқиб, барча депутатларга қарата, “Давлат раҳбарини сайлашга бизни ҳаққимиз борми?” деди. Кўпчилик кутилмаган бу саволга ҳайрон бўлди ва баъзилар кулди. Улар бу билан “Бизлар халқ сайлаган депутат бўлсак, албатта ҳақимиз бор” дейишмоқчи бўлишди. Шунда Сахаров, “Давлат бошлиғи лавозимига сайланадиган одам нега битта бўлиши керак? Номзодларнинг сиёсий платформаларини, амалга оширмоқчи бӯлган режаларини аввал эшитиб, кейин овоз беришимиз керак эмасми?”, деган савол ташлади.
Бу каби фикрлар ӯша пайтда ҳеч кимнинг хаёлига келмасди.
“Агар биз бир неча номзоддан бирини танламасак, бу сайлов ҳисобланмайди. Аввал номзодни ҳар тарафлама муҳокама қилмай унга овоз берсак, бутун ҳалқ ва дунё олдида ўзимизни шарманда қиламиз” деб ўз нутқини якунлади Сахаров.
Депутатлар бу сӯзлардани кейин жим бўлиб қолишди. Мен ҳам ўйланиб қолдим,
Сахаровнинг гапи тўғри эди. “Нимага энди бизга тавсия қилинган номзодни муҳокама қилмай дарров овоз бериб сайлашимиз керак? Нега бошқа номзод бўлиши мумкин эмас? “
Ҳуллас, Сахаровнинг давлат раҳбарлигига альтернатив номзод бўлиши керак ва шарт деган гапи, менга жуда қаттиқ таьсир қилди. Шу кунгача СССРда давлат ва республикалар раҳбарларини кимлардир тайинлар, лекин бу ишда на ҳалқ, на депутатлар қатнашмас эди.
Хуллас, ӯша куни Сахаров таклифини қабул қилишмади, аксинча, бир нечта одам чиқиб, бугун бизга таниш бўлиб қолган гапларни гапирди: “бошқа муносиб номзод йўқ”, “кечувда отларни алмаштирмайдилар” ...
Шундан сӯнг овоз бериш жараёни бошлангач, Сахаров намойишкорона ўрнидан туриб мажлислар залидан чикиб кетди. Барча нигоҳлар, камералар унга қаратилган эди. Горбачёв ҳам бу воқеани жимгина кузатиб турди.
Сахаровнинг сиёсий қарашларимга катта таъсир қилган яна бир қизиқ воқеани эсламасам бӯлмайди.
Биринчи съезд мажлисларидан бирида Сахаров Олий Совет Раиси ўринбосари Лукьяновга ва СССР Бош Прокурори Сухаревга апрель ойида чиқарган фармон юзасидан бир савол берди. Унинг саволи қонун кучига эга бўлган фармонда “конституцияга қарши ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик” сўзларини ёзиш нотўғрилиги ҳақида эди.
Танаффус вақтида Сахаровни олдига бориб, “Андрей Дмитриевич, кимдир конституцияга қарши ҳаракат қилса жавобгарликка тортилиши тўғри эмасми?” деб сӯрадим. Ӯшанда у кулимсираб шундай жавоб берганди: “Бу бизни совет одамлари тушунчаси, аслида, конституцияга қарши ҳаракат бу жиноят эмас. Халқаро қабул қилинган принцип бор. Ушбу принцип шундан иборатки, эътиқод билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатлар, агар улар зўравонлик ва зўравонликка ундаш билан боғлиқ бўлмаса, жиноий таъқиб қилиш объекти бўлиши мумкин эмас”. Сахаровнинг бу гаплари мен учун янгилик эди.
Андрей Сахаров билан дастлабки танишувимиз кечагидек ёдимда. Ӯшанда съезда сўзга чиқиб, Ӯзбекистондаги сиёсий аҳвол ҳақида қисқача гапирган эдим. Қисқа нутқимда, Михаил Горбачёвга қарата Ўзбекистонлик депутатлар орасида ўзгача фикрлайдиган демократик қарашдаги депутатлар ҳам борлиги, лекин уларга сўзга чиқиш имконияти берилмаётганлиги, республикамизда жамиятни қайта қуриш жараёнлари кечмаётгани ва ҳеч қандай ижобий ўзгаришлар йӯқлиги ҳақида гапирган эдим. Шундан кейин танаффус вақтида Сахаров ёнимга келиб, “Менга Ўзбекистондан жуда кўп телеграммалар юборишмоқда, менимча, энди уларни сизга берсам тўғри бўлади”, деди.
Андрей Сахаровнинг бу фикридан, тӯғриси, жуда хурсанд бўлиб кетдим. Ӯшанда қувончданми, кӯзларимга ёш ҳам келганди. Сӯзга чиққандан кейинги ҳаяжон ҳали кетмаган эди. Сахаров менинг ёнимга келишидан бир неча дақиқа аввал, мени кайфиятимга қаттиқ таьсир қилган воқеа бўлиб ўтган эди ва менимча Сахаров ҳам бу воқеани кўрган ва шунинг учун ҳам ёнимга келган. Бу воқеа ҳам келажакдаги ҳаётимга таьсир қиладиган воқеалардан эди. Сўзга чиқганимдан сўнг, танаффус бўлиши билан ўша даврдаги Ўзбекистон раҳбари Рафиқ Нишонов, барча Ўзбекистонлик депутатларни мажлис бўлаётган жойни бир чеккасига тўплади ва тўпланган 100 дан ортиқ депутатларни ўртасига мени чақириб, “Сенга гапиришга, Ўзбекистонни танқид қилишга ким рухсат берди?”, деб таҳдидли оҳангда савол берди. Атрофимда тўпланган ва менга нафрат билан қараб турган депутатлар, мени ёш боладай ўртага олиб чиқиб таьзиримни бермоқчи бўлиб турган Нишонов, бу ҳолатни кўриб жаҳлим чиқиб кетди ва Нишоновга қарата, қаттиқ овоз билан, “Сиз ва мен тенг ҳуқуқли депутатмиз, мен сайловчилар олдида жавоб бераман, Сиз мени тергашга ҳақингиз йўқ!”, дедим. Нишонов ҳам мени бўш келмаслигимни кўрди шекилли ва бу иш унинг фойдасига тугамаслиги аксинча, мен аччиқ устида унинг обрўйини кўпчилик олдида тўкиб қўйишим мумкинлиги сезиб, “Сен билан кейинроқ гаплашамиз”, деб ҳаммани тарқатиб юборди.
Айнан шу воқеадан сўнг Сахаровнинг ёнимга келиб гапиргани, менга бошқача таьсир қилди. Унга раҳмат, айтдим ва ўзим учун ҳам кутилмаганда уни биродардек маҳкам қучоқлаб олдим. Чунки, кремлнинг бу мажлислар саройида, шу дақиқада мен учун энг яқин одам Андрей Сахаров эди. Андрей Дмитриевич ӯшанда синиқ жилмайиб, шундай деганди: “Ҳечқиси йӯқ. Дадил бўлинг! Сиз учун ҳамма нарса энди бошланмоқда”.
Пӯлатжон Охунов, собиқ СССР халқ депутати, Швеция.