02 April 2023
06:05 -
Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти: Косон ҳокими рўзадор фермерларнинг оғзини мажбуран очдирди
31 март куни соат 15 да мажлис чақирган Қашқадарё вилояти Косон тумани ҳокими Асрол Бойқораев қишлоқ хўжалигидаги муаммолар ҳақида жуда ғазаб билан нутқ ирод қилди.
Қурғоқчилик, ерларнинг мелиоратив ҳолати ва ҳоказо.
Сўнг юзида зоҳир бўлган қаҳр билан хизматкорларига мажлис залига сув келтиришни буюрди. “Сенлар рўза тутволиб, сипо бўлиб юрасанлар. Ишни ким қилади?” дея рўзадорларни сув ичишга мажбур қилди.
Бу билан дили вайрон бўлган рўзадор фермерларнинг она Ватан ва уни идора қилаётган раҳбарларга муҳаббати қанчалик ортганини билмайман, аммо Косон ҳокими бу иши билан фермерларни сувга тушириб мамлакатимизни дунёга танитган ҳокимнинг рекордини янгилади.
Адлия бошлиғи бошқа бир раҳбар билан етим қизларни зўрлаётганда эҳтимол бу ҳол ҳеч кимни ажаблантирмас. Аммо шуни тушуняпманки, буларга янги конституция эмас, психдўхтир ва қамоқ зарур.
* * * * *
“Ҳаракат”: Бу ҳайвонcифат туман ҳокими Асрол Бойқораевни тушуниш мумкин. У динимизга нафрат билан қарайдиган коммунистлардан биттаси. Бундайлар юқоридагилардан қўрқишади, улардан буйруқ ва топшириқ келса, бажаришади.
Табиий, унинг бош хўжайини – президент- диктатор Шавкат Мирзиёдир. У яқинда умра қилиб, Маккага бориб келди, аммо ҳеч ким, у ўша ерда намоз қилганига ишонмайди. Тушунарли-ки, айнан Шавкат Мирзиё ҳамма қўл остидагиларга, ҳеч кимга рўза тутирманглар деб буйруқ берган. Демак, кутиш керакки, у яқинда Асрол Бойқораевга “Ўзбекистон Қаҳрамони ва дин душмани” деб аталадиган орден беради.
“Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат шу йил 25 март куни АҚШ Президенти Жо Байденга мактуб ёзиб, «Ислом дунёсини ғариблик ва қашшоқликдан чиқаришнинг ягона йўли – Ислом динида демократик ислоҳотлар ўтказиш ва ислом дини дунёвийлик/секуляризм тамойилини қабул қилишига эришишдир. Акс ҳолда, ислом терроризми АҚШга ҳам етиб боради. Дунёда мисли кўрилмаган бундай таклифлар киритаётган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясига АҚШ ҳам ёрдам бериши керак.”
Нима ҳам дердик, Асрол Бойқораев кабиларга тупириш, “Бирлик”, “Эзгулик” ва “Ҳаракат” каби мард ташкилотларга “Офарин!” дейиш керак.
Сиз нима дейсиз, ўртоқ коммунист Шавкат Мирзиё?