24 March 2023
15:07 -
Владимир Путин ва Си Жинпинг музокаралари якунлари: Россиянинг Хитойга қарамлиги янада кучаядими?
ХХР раисининг Москвага давлат ташрифининг иккинчи куни якунларига кўра Владимир Путин ва Си Жинпинг матбуот анжуманида қатнашди, унда англашилишича, Украинадаги урушни тўхтатиш борасида ҳеч қандай келишувга эришилмаган – ёки бу шундай келишувки, Путин ва Си Жинпинг у ҳақда очиқ гапирмасликка қарор қилишган.
Си Жинпинг учун бу ХХР раислигига қайта сайланганидан кейинги илк расмий хорижий ташриф бўлди. Россия президенти эса 17 март куни Халқаро жиноий суд уни Украинанинг босиб олинган ҳудудларидаги болаларни ноқонуний депортация қилиш доирасидаги ишда айблаб, ҳибсга олишга ордер берганидан кейинги илк хорижий давлат раҳбари билан учрашуви эди.
Ташриф давомида хитойликлар етакчиси Владимир Путинни “шу йил ўзига қулай вақтда” Хитойга боришга таклиф этган. Washington Post газетаси бу таклифни Россияни «қўллаб-қувватлашни очиқ билдириш” деб баҳолаган.
Аввалроқ АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Си Жинпингнинг Москвага ташрифига муносабат билдирар экан, Хитой раҳбарини Россия жиноят содир этишда давом этиши учун Путинни “дипломатик ҳимоя” билан таъминлашда айблаганди.
Музокаралардан кейинги матбуот анжуманида Путин Хитойнинг тинчлик режасини тилга олди ва “Ғарб ва Киев бунга тайёр бўлса” ушбу режанинг кўплаб қоидалари Украинадаги келишув учун асос бўлиши мумкинлигини таъкидлади. BBC билан суҳбатлашган экспертлар хитойликлар режасини “қўллаш учун мўлжалланмаган” деб баҳолашган.
Си Жинпинг эса яна бир бор Хитой БМТ Низоми тамойилларига амал қилган ҳолда Украина инқирози бўйича холис ва бетараф позиция танлаганини таъкидлади. “Биз ҳамиша тинчлик ва мулоқот тарафдоримиз”, - дея қайд этди у.
Кремлда уч соат давом этган музокаралардан сўнг, давлат раҳбарлари 14 ҳужжат ва икки қўшма баёнот – “Янги даврга қадам қўяётган кенг қамровли шериклик ва стратегик ҳамкорлик муносабатларини чуқурлаштириш тўғрисида” ҳамда “Россия-Хитой иқтисодий ҳамкорлиги асосий соҳаларини 2030 йилгача ривожлантириш режаси тўғрисида” баёнотларни имзолагани маълум қилинди.
Владимир Путин Россия Хитойга табиий газ ва нефт етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёрлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, томонлар “Сила Сибири–2” газ қувури лойиҳасини ҳам муҳокама қилишган. РФ ва ХХР ўртасидаги ҳамкорлик, хусусан молия ва транспорт соҳаларида бир неча баробар ўсиб бораётгани ҳақидаги навбатчи сўзлар айтиб ўтилди. Бундан ташқари, Путин Россия Федерациясидан Хитойга гўшт ва ғалла экспортини сезиларли даражада ошириш имкониятлари мавжудлигини маълум қилди.
Си Жинпинг Москвада. Ташрифнинг биринчи куни қандай ўтди?
“Хитойнинг ресурс колонияси”
Расмий музокаралардан олдин хитойликлар етакчиси Россия Бош вазири Михаил Мишустин билан учрашди. Россия ҳукумати раҳбарининг сўзларига кўра, мамлакатлар ўртасидаги товар айланмаси ҳажми ўтган йили 30 фоизга ўсган ва қарийб 190 млрд долларни ташкил этган. 2023 йилда Кремл Россия ва Хитой ўртасидаги товар айланмаси ҳажмини 200 млрд долларга етказишни мўлжалламоқда.
Россия Бош вазири Москва ХХР билан айниқса юқори технологиялар соҳасида ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканини тахкидлаган: жумладан космик тадқиқотлар, авиасозлик ва машинасозлик соҳаларида.
Financial Times газетаси Кремлга яқин манбасига таяниб, Россиянинг Хитойга қарамлиги кучайиб бораётганини қайд этди. Нашр манбасига кўра, Россия Хитойнинг “хомашё қўшимчаси”га айланиб бормоқда.
“Воқеалар мантиғи шуни кўрсатмоқдаки, биз том маънода хитойликларнинг ресурс колониясига айланяпмиз. Бизнинг серверлар Huawei компаниясиники бўлади. Биз Хитойда барча нарсанинг асосий етказиб берувчиси бўламиз. Улар “Сила Сибири”дан газ олишади», дея қайд этган FT суҳбатдоши.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институти (IISS) катта илмий ходими Мария Шагина Financial Times нашрига берган интервюсида Москвага қарши санкциялар жорий этилгач, Россия ва Хитой муносабатларида асимметрия (нотенглик) кучайганини қайд этади.
“Россия энди кичик ҳамкор бўлиб қолгани фактини яшириш қийин», дейди у.
Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, Пекин санкцияларга дучор бўлмаслик учун эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишни афзал кўрмоқда ва Россияга яримўтказгичларни Туркия ва БАА орқали юбормоқда.
Хитойшунос Михаил Коростиков Пекин Ғарб компаниялари ташлаб кетган Россия бозорини ўзлаштиришдан манфаатдор эканига эътибор қаратади. Москвага Си билан бирга ўтган йили эришилган натижаларни мустаҳкамлашдан манфаатдор бўлган йирик бизнес вакиллари ҳам ташриф буюришган.
“Масалан, Россия бозорида қолган 14 та автомобил брендларидан 11 таси – хитойликларники, Хитой смартфонларининг Россия бозоридаги улуши ўтган йилги 50 фоиздан 75 фоизга етган, қурилиш техникалари бир йил олдинги 40 фоиздан – 70 фоизга, ноутбуклар – 40 фоизга”, дейди Коростиков.
Бундан ташқари, Коростиковнинг сўзларига кўра, Си Жинпинг “Россиянинг Ғарб билан қарама-қарши сиёсат юритиши оқибатларига ўз кўзлари билан гувоҳ бўлиб, бундан келажак учун сабоқ чиқариш”ни истаган.
“Хитойга нисбатан ҳам Россияга қарши қўллангани каби чекловлар аста-секин жорий этилмоқда, фақат секинроқ”, дейди эксперт.
Коростиковнинг фикрича, Москва ҳозирча жаҳон ЯИМининг 60 фоизини ташкил қилувчи давлатларнинг иқтисодий ва молиявий блокадасига туриб беришда давом этмоқда: Россия иқтисодиёти 2022 йилда 2,5 фоиздан камроққа қисқарди, бошқа мамлакатларга экспорт ҳажми 8 фоиздан ортиқроқ ўсди, мамлакат ичкарисида товарлар дефицити сезилмади, ишсизлик даражаси эса тарихий паст кўрсаткични қайд этди – сафарбарлик ва мамлакатдан эмиграция бўлиш ҳисобига.
“Тинчлик режаси фойдаланиш учун мўлжалланмаган»
Бундан аввалроқ, 20 март куни Владимир Путин ва хитойлик ҳамкасби ўртасида 4,5 соат давом этган норасмий учрашув ўтказилганди. Мулоқотнинг ОАВ учун очиқ қисмида Путин Россия Хитойнинг Украинада вазиятни барқарорлаштириш бўйича ташаббусларига ҳурмат билан қараши ва Хитойнинг тинчлик режасини диққат билан ўрганиб чиққанини айтганди.
Россиянинг Украинага бостириб киришининг бир йиллиги муносабати билан Хитой Россия ва Украина ўртасидаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш режасини тақдим этди. Режа 12 та, жумладан: “ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш”, “тўғридан тўғри мулоқотни тиклаш”, “барча мамлакатлар суверенитетини ҳурмат қилиш”, “бир томонлама санкцияларни тугатиш” каби бандлардан иборат.
Ғарб давлатлари бу режага шубҳа билан қарамоқда ва Пекин одатда Кремл қарорлари ва позициясини қўллаб-қувватлашга мойил эканини таъкидламоқда.
Хитойшунос Михаил Коростиковнинг ҳисоблашича, Хитойнинг Россия-Украина можаросини ҳал этиш бўйича тинчлик режаси “ушбу кун тартибида ҳеч қандай ўрин тутмаган».
“Бу жуда юзаки ҳужжат бўлиб, унинг ёрдамида Хитой АҚШ ва ривожланган мамлакатларни ўз позициясидан хабардор қилади. У амалга ошириш учун мўлжалланмаган, ҳеч ким уни жиддий қабул қилишларини кўзда тутмаган. Унинг асосий вазифаси – Ғарбда бўлмаган мамлакатларга бу можарода Ғарб ва Россия ўртасида танлов қилиш шарт эмаслиги, иккиси билан ҳам савдолашиб, тинчликка чақирган ҳолда бетараф туриш мумкинлигини намойиш этишдир”, дейди BBC эксперти.
Бундан олдинроқ ISW таҳлилчилари Хитой Россияга ҳарбий жиҳозлар етказиб бериши истиқболлари ноаниқлигича қолаётганини айтишганди. Сешанба куни, Путин ва Си ҳали музокаралар ўтказаётган маҳалда, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Хитойни Россияга ўлимвор қуроллар етказиб бериш оқибатларидан огоҳлантирди. “Биз Хитой Россияга ҳалокатли қуроллар етказиб бераётганига ҳеч қандай далилни учратмадик, аммо биз Россия томонидан сўров бўлгани ва бу масала Пекин расмийлари томонидан кўриб чиқилаётганига оид баъзи белгиларга гувоҳ бўлдик”, дея Столтенбергдан иқтибос келтирган Reuters.
“Хитой Россияга ҳалокатли қуроллар билан ёрдам бермаслиги керак, бу ноқонуний урушни қўллаб-қувватлашни англатади”, дея қайд этган НАТО бош котиби.
21 март куни New York Times газетаси уруш бошидан буён Хитой Россияга 12 миллион доллар қийматидаги дрон ва унинг бутловчи қисмларини етказиб берганини хабар қилди. Нашрнинг ёзишича, гап хитойликларнинг Россияга 26 хил моделдаги учувчисиз учиш қурилмаларини етказиб берган 70 та экспортчиси ҳақида бормоқда. Бундай компаниялардан бири – DJI – бундай етказма амалга оширганини рад этди ва Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини бошланганидан буён DJI АҚШ санкцияларини бузмаётганини тасдиқловчи протоколларга эгалигини маълум қилди. // kun.uz