24 March 2023
15:46 -
Япония Бош вазири кутилмаганда Киевга келди ва Бучани зиёрат қилди
Москвада Россия ва Хитой раҳбарлари ўртасида асосий музокаралар кечаётган вақтда Киевга Япония Бош вазири Фумио Кисида олдиндан эълон қилинмаган ташриф билан келди. Кисиданинг режалаштирилган ташрифи тўғрисидаги маълумот қатъий сир тутилди.
20 март куни японлар бош вазири Ню-Деҳлида Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан музокаралар ўтказганди, ташрифдан кейин у Токиога қайтгани хабар қилинганди. Аммо Япониянинг NHK телеканалига кўра, жаноб Кисида Ҳиндистондан Полшага учган, у ердан поездда Украина ҳудудига ўтган.
NHK телеканали қайд этишича, бу Япония Бош вазири Иккинчи жаҳон уруши якунланганидан буён илк бор ҳарбий ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудга ташриф буюриши бўлди.
Япония ТИВнинг тушунтиришича, Фумио Кисиданинг Украинага ташрифи мамлакат президенти Володимир Зеленскийга “украин халқининг жасорати ва бардошига ҳурмат билдириш” зарурати туфайли амалга оширилган.
Япония бош вазири ташриф доирасида Киев атрофидаги Буча шаҳрига – ўтган йил баҳорида Россия ҳарбийлари босиб олган ҳудудга ҳам борди. Россиялик ҳарбийлар апрел ойида Бучадан чекингач, бу ерда ўлдирилган тинч аҳоли вакилларининг кўплаб жасадлари топилганди. Россия томони кўплаб далилларга қарамай, ўз армиясининг ҳарбий жиноятга алоқадорлигини ўжарлик билан инкор этиб келмоқда.
Бучада Кисида черков олдидаги ёдгорликка гулчамбар қўйди ва ҳалок бўлганлар хотирасига бир дақиқа сукут сақлади. “Бир йил олдин Буча шаҳрида тинч аҳоли вакиллари қатл этилганида дунё даҳшатга тушганди [...] Мен Япония фуқаролари номидан барча қурбонлар ва жабрдийдаларга ҳамдардлик билдирмоқчиман. Япония Украинада тинчлик тикланиши учун улкан саъй-ҳаракатларини давом эттиради”, деган бош вазир.
Япония Россиянинг Украинага босқинидан кейин Киевни қўллаб-қувватлаб келмоқда. «Катта еттилик»нинг бошқа барча катта мамлакатлари қатори Япония ҳам Россияга қарши санкциялар қўллаган, аммо шу кунга қадар Кисида G7 мамлакатлари орасида Россия тажовузидан буён Украинага ташриф буюрмаган ягона давлат раҳбари бўлиб қолаётганди. // kun.uz