18 March 2023
17:32 -
Юсуф Жума: ҚАДИМИЙ ЎРНИДА ЯШАСИН ҲАР ЭЛ, ОЧУНДАН ТУРОННИ ТАЛАБ ЭТАМАН!…
Қўйилса Аму Сир ўртасига ўт,
Тўққиз қат тупроғи бўлса буткул кул.
Бўлса ёна - ёна тўққиз кўки дуд,
Бўларми ёғийнинг муроди ҳосил?!
Биронта тирик жон қолмади дея,
Яшай олурларми бирон он шодмон?!
Йўқ, йўқ, кул - дуд ичра тинмасдан сира
Тинтув ўтказарлар қўрқув ичра қон.
Кул - дудни тўзитиб, мендан деб очун,
Бир куйчи чиқади - овози чақин,
Бир жаҳонгир чиқар - қиличи яшин,
Тангри ёнмайдику - Тангридан ойдин!!!
2023 йил, 15 март.
* * * * *
Қадимий ўрнида яшасин ҳар эл,
Очундан Туронни талаб этаман!
Буюрсин ҳар элга Тангри берган гил,
Очундан Туронни талаб этаман!
Сўз билан сўрайман, агар бермаса,
Шамширда сўрайман - оташ шамширда,
Остонада ўрни йўқлар - энг тўрда,
Очундан Туронни талаб этаман!
Туркистон мен учун тордир, эвим бор -
Очун очунимни бермаса - қарор -
Очунга очунни қилажакман тор,
Очундан Туронни талаб этаман!
2023 йил, 17 март.
* * * * *
Вафосида кўп чаласи,
Зоти пастдан хотин чиқмас.
Эл бўлмас туққан боласи,
Зоти пастдан хотин чиқмас.
Афлотун берса ҳам сабоқ,
Эсида қусур бесаноқ,
Англамас ким қора,ким оқ,
Зоти пастдан хотин чиқмас.
Бошга қўй - бошингни булғар,
Пиширган ошини булғар,
Ҳар этган ишини булғар,
Зоти пастдан хотин чиқмас.
Ёшинг ўтгач, ташлаб кетар,
Ёшроқ билан қишлаб кетар,
Ёт этагин ушлаб кетар,
Зоти пастдан хотин чиқмас.
Диққатингни айлагин жам
Ҳатто зоти баландда ҳам,
Вафо - ўтга тушган шабнам,
Зоти пастдан хотин чиқмас.
Пасткашга сўз айтгунча, ҳур,
Уйлангунча, оловга ур,
Бас, ишонмасанг олиб кўр,
Зоти пастдан хотин чиқмас.
* * * * *
Чормихга тортилиб Ҳазрати Исо
Тангрига етишди, хочим бўл барно.
Мен сенга тортилиб Ўзига етай,
Тангридан пастликка қўнмасман асло.
* * * * *
Мен барчанинг кўнглини кўтарай деб тиришдим,
Барча оқ юрагимни чўктиришга киришди.
Шу иш билан диллари яйраса - тинмасинлар,
Ким Тангрининг кўшкини қулатишга эришди?!!!
* * * * *
Бирон ишга чоғландингми - довруқ соладиган бўлсин!
Ҳам дилларда, ҳам тилларда номинг қоладиган бўлсин!
Ҳаттоки ўз отларини унутганлар ҳам отингни
Унутмасин - олқиш билан ёдга оладиган бўлсин!!!
* * * * * * * * * * * * * * * * * *
Тўққиз қат тупроғи бўлса буткул кул.
Бўлса ёна - ёна тўққиз кўки дуд,
Бўларми ёғийнинг муроди ҳосил?!
Биронта тирик жон қолмади дея,
Яшай олурларми бирон он шодмон?!
Йўқ, йўқ, кул - дуд ичра тинмасдан сира
Тинтув ўтказарлар қўрқув ичра қон.
Кул - дудни тўзитиб, мендан деб очун,
Бир куйчи чиқади - овози чақин,
Бир жаҳонгир чиқар - қиличи яшин,
Тангри ёнмайдику - Тангридан ойдин!!!
2023 йил, 15 март.
* * * * *
Қадимий ўрнида яшасин ҳар эл,
Очундан Туронни талаб этаман!
Буюрсин ҳар элга Тангри берган гил,
Очундан Туронни талаб этаман!
Сўз билан сўрайман, агар бермаса,
Шамширда сўрайман - оташ шамширда,
Остонада ўрни йўқлар - энг тўрда,
Очундан Туронни талаб этаман!
Туркистон мен учун тордир, эвим бор -
Очун очунимни бермаса - қарор -
Очунга очунни қилажакман тор,
Очундан Туронни талаб этаман!
2023 йил, 17 март.
* * * * *
Вафосида кўп чаласи,
Зоти пастдан хотин чиқмас.
Эл бўлмас туққан боласи,
Зоти пастдан хотин чиқмас.
Афлотун берса ҳам сабоқ,
Эсида қусур бесаноқ,
Англамас ким қора,ким оқ,
Зоти пастдан хотин чиқмас.
Бошга қўй - бошингни булғар,
Пиширган ошини булғар,
Ҳар этган ишини булғар,
Зоти пастдан хотин чиқмас.
Ёшинг ўтгач, ташлаб кетар,
Ёшроқ билан қишлаб кетар,
Ёт этагин ушлаб кетар,
Зоти пастдан хотин чиқмас.
Диққатингни айлагин жам
Ҳатто зоти баландда ҳам,
Вафо - ўтга тушган шабнам,
Зоти пастдан хотин чиқмас.
Пасткашга сўз айтгунча, ҳур,
Уйлангунча, оловга ур,
Бас, ишонмасанг олиб кўр,
Зоти пастдан хотин чиқмас.
* * * * *
Чормихга тортилиб Ҳазрати Исо
Тангрига етишди, хочим бўл барно.
Мен сенга тортилиб Ўзига етай,
Тангридан пастликка қўнмасман асло.
* * * * *
Мен барчанинг кўнглини кўтарай деб тиришдим,
Барча оқ юрагимни чўктиришга киришди.
Шу иш билан диллари яйраса - тинмасинлар,
Ким Тангрининг кўшкини қулатишга эришди?!!!
* * * * *
Бирон ишга чоғландингми - довруқ соладиган бўлсин!
Ҳам дилларда, ҳам тилларда номинг қоладиган бўлсин!
Ҳаттоки ўз отларини унутганлар ҳам отингни
Унутмасин - олқиш билан ёдга оладиган бўлсин!!!
* * * * * * * * * * * * * * * * * *