03 March 2023
21:39 -
Журналистлар ва жамоат вакилларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаатномаси ва “Ҳаракат”нинг таклифи!
Муҳтарам Президент! 2016 йилда сиз давлат раҳбари бўлишингиз билан Ўзбекистонда катта ўзгаришлар бошланди. Жумладан, халқимиз узоқ вақт ва интиқлик билан кутган сўз эркинлиги, фикр эркинлиги пайдо бўла бошлади. Бу орқали ўтган йилларда Ўзбекистонда матбуот эркинлиги муҳити сезиларли даражада шаклланиб улгурди.
Айни пайтда, биз журналистлар ва жамоатчилик вакилларини ҳозирга қадар сақланиб қолаётган яширин, лекин кучли цензура ҳам безовта қиляпти. Таҳририятлар, журналистлар, блогерлар, жамиятга ҳар қандай фикр берувчи шахсларнинг фикр билдиришида жиддий тўсиқлар, босимлар, қўрқитишлар сақланиб қоляпти.
Матбуот ўзи истаган мавзуни кўтара олмаяпти. Журналистлар ўзлари истаган оҳангда вазиятни кўрсата олмаяпти. Давлатнинг ахборотни назорат қилишга масъул бўлган муассасаси таҳририят ва блогерларга муттасил равишда босим қилиб, ахборот оҳанги, шакли, моҳиятини ўзгартириш ёки бу ахборотнинг тўлиқ чиқмаслигини талаб қилишда давом этмоқда.
Жаноб президент! Биз сўз ва фикр эркинлиги орқали Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий вазиятни издан чиқаришдан манфаатдор эмасмиз. Биз хавфсизликни сўз ва фикр эркинлигининг пойдевори сифатида кўрамиз. Лекин сўз ва фикр эркинлигисиз таъминланган хавфсизликни – ноқис, заиф ва вақтинчалик хавфсизлик деб биламиз.
Ҳурматли Президент, биз сиздан илтимос қилиб, Ўзбекистонда сўз ва фикр эркинлигини кучлироқ ҳимоя қилишингизни, бу борада конституция ва амалдаги қонун нормалари тўлиқ ишлашини, маълум давлат муассасаларининг журналистларга, матбуотга, блогерларга босимларини тўхтатишда ёрдам беришингизни сўраймиз!
Биз Ўзбекистонни кучли, рақобатбардош, ҳалқаро майдонда обрўли давлат сифатида кўришни истаймиз. Бунинг учун, Ўзбекистонда матбуот ва сўз эркинлиги муттасил кучайиб бориши лозим. Аммо ҳалигача Ўзбекистон матбуоти кўринмас, лекин жиддий назорат остида эканини ачинарли ва келажак учун хавфли вазият деб биламиз.
Муҳтарам Президент, Ўзбекистонда матбуотнинг том маънодаги мустақиллигини таъминлашда тарихий ёрдам беришингизни илтимос қиламиз.
Жамоат вакиллари, журналистлар, блогерлар (алифбо тартибида):
Аҳмад Мубашшир, "Azon.uz" сайти асосчиси
Абдумуталов Баҳодир, СММ мутахассиси
Адҳам Мусанниф, блогер
Адхамов Темурбек, блогер
Алибеков Шоҳруҳ, депутат
Аъзам Орзу, дизайнер
Болтабоев Дилшод, блогер
Барлос Шуҳрат, журналист
Баҳриев Карим, журналист, таржимон
Дўстов Қобил, социолог
Фозилова Дилсора, социолог
Гулсара Шерматова, сиёсатшунос-эксперт
Ҳамдам Улуғбек, ёзувчи
Ҳақназар Умида, жамоатчилик фаоли
Ҳайдаров Олимжон, блогер
Умарова Азиза, жамоатчилик фаоли
Ирзаев Баҳром, тарихчи олим
Иброҳимова Муаззам, жамоатчилик фаоли
Ибодуллаев Зарифбой, шифокор
Жумаев Ҳамза, журналист
Латипов Шуҳрат, журналист, блогер
Латипов Обиджон, жамоатчилик фаоли
Мамирова Муҳаббат, журналист
Малик Темур, блогер
Мардонов Зафар, блогер
Нурёғди Тилланисо, шоира, илмий изланувчи
Раббимов Камолиддин, сиёсатшунос
Раҳмат Илғор, жамоатчилик фаоли
Раззоқов Худойберди, блогер
Расулев Бобур, депутат
Саид Санжар, журналист
Салим Сардор, блогер
Сафаров Илёс, журналист
Солижонов Зафарбек, блогер, юрист
Самарқандий Фарруҳ, блогер
Содиқова Анора, журналист
Ташанов Абдураҳмон, журналист
Темур Аъзам Муҳаммад, журналист
Хўжаева Сайёра, “Демократия ва инсон хукуклари” нодавлат Институти директори
Шермуҳаммад Ботиржон, юрист
Шерозий Зайниддий, журналист.
Носир Зокир. Мустақил журналист.
Мурожаат ижтимоий тармоқларда очиқ тарзда эълон қилингач, бошқа фаоллар ҳам ўз розилигига кўра уни қўллаб-қувватлаши мумкин.
P. s.: So‘z va fikr erkinligi huquqiga befarq bo‘lmasangiz ismi sharfingizni yozib ushbu tashabbusni qo‘llab-quvvatlang.
* * * * *
“Ҳаракат”: Журналистлар ва жамоат вакиллари! Сизнинг мурожаатномагизни тўла қўллаб-қувватлаймиз. Тўғри, бизда сўз эркинлиги, фикр эркинлигининг кўзга кўринмас элементлари пайдо бўлмоқда.
Наҳотки, Ўзбекистонда демократия ва демократик сайловлар йўқ йўқ экан, ҲЕЧ ҚАНДАЙ СЎЗ ЭРКИНЛИГИ, ФИКР ЭРКИНЛИГИ бўлмаслиги ва бўлолмаслигини умуман гапиргингиз ҳам келмаяпти. Демак, сўз эркинлиги ва фикр эркинлиги бўлмаслигини тушунмайсиз? Демократия ва демократик сайловлар – исбот қилиниши ҳам керак бўлмаган фундаменал тушунчалардир.
Нима, сизлар Ўзбекистонда ҳаммаёқни ларзага солган митинглари билан дунёга танилган, Ўзбекистонни мустақилликка қовуштирган “Бирлик “Халқ Ҳаракати (ҳозир “Бирлик “Халқ Ҳаракати Партияси) эканлигини, айнан шу партия Ўзбекистонда фундаментал сиёсий исолоҳатлар ўтказиб, демократия ва демократик сайловларга эришиш шартлигини айтиб келмоқда. Аммо, у ҳозирги диктаторлик режими тарафидан тан олинмаяпти, рўйхатга ўтказилмаяпти.
Минг афсуски халқимизнинг асосий қисми ҳам буларни тушунмайди. Демак, ҳамма қаршиликларга қарамасдан буларни халққа етказиш ШАРТ. Аммо, сизлар бу билан ҳам шуғулланмаяпсиз.
Шуларни билмасанги ва тушунмасангиз, СЎЗ ЭРКИНЛИГИ ва ФИКР ЭРКИНЛИГИни талаб қилиш фақат масхарабозлик эмас, ШАРМАНДАЛИКДИР.
Бўшашманг, Ўзбекистонда ягона демократик бўлган “Бирлик” тарафдори бўлинг, унинг матбуот органи “Ҳаракат” Агентлигини қўллаб-қувватланг. Ҳозир бошқа йўлингиз йўқ.