Эслатиш керакки, бу икки америкалик мулозим бир неча кунгина аввал Ўзбекистонда буюк ижобий ўзгаришлар бўлаётгани, ҳатто инсон ҳуқуқларни ҳимоя қилишда ҳам шундай эканлигини гапиришган, ўзбек халқининг аҳволига сал кам ҳавас қилишганди.
“Бироқ, “Ҳаракат” Агентлиги АҚШнинг дунёга танилган ва тан олинган Human Rights Watch ташкилоти Ўзбекистонни “ёмонлар ичида ёмони” деб очиқча гапиргани, мамлакатларни иқтисодий аҳволини кўрсатадиган Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича дунёда қолоқ эканлигимиз, бизда аҳолининг ўртача ойлиги Шавкат Мизиё мақтанаётгандек 200 доллар эмас, 150 доллардан ҳам кам эканлигини, яъни қашшоқлигимизни фактларга асосланиб очиқлаб берганидан кейин, америкаликлар ўйлаб қолдилар.
Мана, кечагина “Kun.uz” Интерент нашрига интервью берган Энтони Блинкен Ўзбекистонда “Ҳали кўп ишлар қилиниши керак”лигини айтиб, Ўзбекистондаги ислоҳотлар давом этишига ишонч эмас, бор-йўғи умид бидирганига нима деймиз?
Қаранг, кечагина Ўзбекистонни улуғлаган одам, энди Ўзбекистонда “Ҳали кўп ишлар қилиниши керак”дейиш билан бирга, Ўзбекистондаги ислоҳотлар давом этишига ишонч эмас, умид билдиришгача борибди
Айтинг, кечагина улуғланган Ўзбекистон кўп ишлар қилишга муҳтож бўлиб қолдими, Ўзбекистонда ўзи йўқ ислоҳотлар давом этишига умид қилинадиган бўлиб қолдими? Ўзбекларда бундай умид ҳам йўқ.
Хуллас, жаноб Энтони Блинкен Ўзбекистон ва Ўзбекистон халқининг аҳволи биз тахмин қилаётгандан ҳам баттар дабдала экалигини кўрсатиб берибди.
Нима ҳам дердик, раҳмат Сизга жаноб Блинкен, демократик мухолифатнинг фикрига қўшилишишга бошлаганингиз учун. Демак, Ўзбекистонда демократия ва демократик сайловлар йўқлиги, Ўзбекистонни мустақилликка қовуштирган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ҳали ҳам рўйхатдан ўтказилмаётгани, Шавкат Мирзиё диктатор Ислом Каримнинг зомбиси бўлиб қолаётгани каби ҳақиқатлар ўзбекларнинг БУЮК ФОЖЕАси эканлигини ҳам гапиришга бошлайсиз ўзбек халқига мадад берасиз!