Россия Ташқи Ишлар Вазири Сергей Лавров АҚШ Давлат Котиби Энтони Блинкеннинг Марказий Осиё мамлакатларига ташрифидан мақсад бу давлатларнинг Россия билан яхши қўшничилик муносабатларини йўқ қилиш эканини айтибди. Унинг сўзларидан ТАСС иқтибос келтирибди.
«Улар (АҚШ) буни яширмайди. Улар бу давлатларнинг Россия билан яхши муносабатларни сақлаб қолишига йўл қўймаслик учун ишламоқда», дебди Сергей Лавров.
Маълумки, 1 март куни Энтони Блинкен Тошкентда илк бор ташриф буюрган ва Ўзбекистон Роезидент Шавкат Мирзиё билан учраганди. Улар икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий, инвестицион ва инновацион ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, савдо-иқтисодий, инвестицион ва инновацион ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини ҳам муҳокама қилишганмиш.
“Ҳаракат” Агентлиги бу маслани шундай изоҳлади: Икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий, инвестицион ва инновацион ҳамкорлик ҳамда Америка етакчи компанияларининг Ўзбекистон бозоридаги иштироки сал кам йўқ экан, улар нимани муҳокама қилдилар?”
“Ҳаракат”нинг яна бир изоҳи бундан ҳам муҳим бўлганди: “АҚШнинг ҳозир асосий мақсади ва Энтони Блинкеннинг Тошкентга келишининг сабаби, ҳозир совуқ уруш ичида бўлган АҚШ ва Россия давлатларидан бирининг, яъни Россиянинг тарафдорларини ўз тарафдорларига айлантириб олишдир”. Бу фикримиз ҳам яна бир бор тасдиқланди.
Ҳа, ҳозир кўрмоқдамизки, воқеаларнинг жараёни “Ҳаракат” тўла ҳақ бўлганини кўрсатмоқда.