02 March 2023
19:38 -
Жаҳонга машҳур иқтисодчи, “Мамлакатлар таназзули сабаблари”(Why Nations Fail) китобининг муаллифи, АҚШдаги Чикаго Университети профессори Жеймс Робинсон илк марта Ўзбекистонга келмоқдамиш
Маҳаллий ахборот воситалари хабар қилишича, Жеймс Робинсон 17 март куни Тошкентда талабалар, олимлар, ижтимоий фикр етакчилари, молия-иқтисодиёт соҳаси ва ишбилармон доиралар вакиллари билан учрашар экан.
АҚШда таълим олишни давом эттираётган ўзбекистонлик иқтисодчилар ҳам, яъни Висконсин Университети докторанти, “Иқтисодчи кундалиги” блоги муаллифи Беҳзод Ҳошимов ва АҚШдаги Бостон шаҳри яқинидаги Ҳарвард Университети докторанти, “Uzbekonomics” блоги муаллифи Ботир Қобилов ҳам бу учрашувда Жеймс Робинсоннинг дўсти сифатида иштирок этишар экан.
Учрашув 17 март куни соат 17:00да “Intercontinental Hotel Tashkent ” меҳмонхонасида (Trilliant) бўлади, тадбир иштирокчилари ўзбек ва рус тилларига синхрон таржима билан таъминланади..
Учрашувда қатнашиш учун чипталарни iticket.uz сайтидан харид қилиш мумкин.
Маълумот учун, “Мамлакатлар таназзули сабаблари” китоби 2021 йилда муаллифнинг рухсати билан Сиротуллохон Муҳаммадсолиев тарафидан ўзбек тилига ўгирилган. Беҳзод Ҳошимов масъул муҳаррир бўлган.
Ҳозир ҳатто АҚШнинг юксак мартабали лавозимлари Ўзбекистондаги учрашувларида, Шавкат Мирзиёга ёқиш учун, Ўзбекистоннинг аслида бўлмаган ишларини мақташмоқда. Масалан, АҚШ Дават Котиби Энтони Блинкен ва АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси Жонатан Хеник
инсон ҳуқуқлари ва гендер тенгликни таъминлашда, мажбурий меҳнатга қарши курашишда, сўз эркинлиги ва оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ислоҳотларда, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришда ва кўплаб бошқа йўналишларда Ўзбекистонда эришилган катта муваффақиятларни алоҳида қайд этишибди.
Наҳотки, улар демократия ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича дунёда машҳур бўлган ва тан олинган Американинг Human Rights Watch ташкилоти яқинда, яъни Шавкат Мирзиё президенлик қилаётган вақтда, Ўзбекистонни “энг ёмонларнинг ёмони” деб баҳоланганини билишмасмиди? Шавкат Мирзиё Ўзбекистонни мустақилликка қовуштирган ва тўла демократик бўлган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясини тан олдирмаётган, унинг вакилларини сайловларда қатнаштирмаётган Шавкат Мирзиёнинг жиноят каби хатоларини билишмасмиди? Уят ва шармандалик!
Энди, Жеймс Робинсоннинг Тошкентда 17 март куни ўтказиладиган учрашув қатнашчиларига чипта сотишаётган экан. Чипталардан олинган пул Жеймс Робинсонга пора сифатида берилиши ҳам муқаррар. Бу ҳам уят ва шармандаликдир!
Кўрамиз, у 17 мартдаги учрашувда машҳур Human Rights Watch ташкилоти Ўзбекистонни “дунёдаги ёмон давлатларнинг ҳам ёмони” деб баҳоланганини унитиб, зомби Шавкат Мирзиёнинг улуғлаш билан машғул бўладими?
Ўз навбатида, Беҳзод Ҳошимов ва Ботир Қобиловлар ҳам Жеймс Робинсоннинг Тошкентга келишидан фойда олишнигина ўйлашаётган бўлса керак.
Расмда - Жеймс Робинсон.