01 March 2023
07:07 -
Тошкентнинг рамзи деб улуғланаётган “Ўзбекистон” меҳмонхонаси “Бирлик” Партияси ва “Эзгулик” Жамиятининг ҳамда унинг раисаси Васила Иноятнинг улуғ ишлари туфайли тарихимизда қолади
Ҳа, Тошкентнинг марказидаги кошона бинода жойлашган “Ўзбекистон” меҳмонхонаси пойтахтимизнинг кўркидир. Бу меҳмонхонанинг номи ҳам ўзбекларнинг ғурурини янада юкслатириб келмоқда.
Тошкентнинг қоқ марказида 1974 йилда қурилган бу меҳмонхона ҳаммага ёқмоқда. Ўзбекистонликларга ҳам чет элликларга ҳам.
Ўзбекистоннинг тарихида қолиш учун булар етарсиз, аммо ҳали кўпчиликнинг хабари ҳам бўлмаган воқеалар, бу меҳмонхона Ўзбекистон тарихида қолишини исботлаб беради.
Унутмайликки, “Бирлик” Халқ Ҳаракати 1989 йида ҳаммани ларзга солган муҳташам митинглар ўткзиб, мустақиллик учун курашни бошлаб берганди.
“Бирлик” раиси Абдураҳим Пўлат хотираларида ёзишича, ўша кунлардаги митингларимиздан эс-песи чиқиб кетган диктатор Ислом Каримнинг буйруғи билан Тошкент шаҳар раҳбарлари марказий майдонларда митинг ўтказишни тақиқладилар. Шундай майдонлар рўйхатига 5 та майдон киритилган.
Биз ҳамма тақиқларга қарамасдан митинглар ўтказолардик. Аммо, бошимига ортиқча юк олмаслик учун, ўша майдонлар рўйхатида бўлмаган Навоий Опера ва Балет Театри олдидаги майдон киритмаганлиги ҳисобга олиб, навбатдаги митингимизни менинг таклифим ўша ерда ўтказдик. Тошкент милициясининг раҳбари “қандай қилиб тақиқ рўйхатига кирмаган майдонни топиб, айнан шу ерда митинг ўтказдинглар” деб ҳайрон бўлган эди.
Кейинги митинг учун ҳам ҳеч кимнинг ҳаёлига ҳам келмайдиган “Ўзбекистон” меҳмонхонаси олдидаги майдончани танладим.
Ўша куни эрталабдан ўзим ишайдиган Фанлар Академиясининг Кибернтик аИнститудаги кабинетимда ўтирган вақтимда, қорвул/вахтёр телефон қилиб, кимлардир мен учрашиш ниятида бу ерга келганларини айтиб, улар мени чақириб беришни сўрашибди. Уулар “Бирлик” фаоллари бўлса керак деб ўйлаб, югуриб тушдим. Қарасам, мени 5-6 та милиционер кутиб турган экан. Улар шаҳар прокурорининг буйруғи билан, мени ўша прокуратурага олиб бормоқчи эканликларини айтишди. Мен “йўқ” дедим. Улар эса, “керак бўлса оёқ қўлингизни боғлаб олиб кетамиз” дейишди. Митингимиз олдидан тўпалон чиқармаслик учун, тинчгина улар билан кетдим. Тушундимки, улар менсиз митинг бўлолмаслигини ўйлаб, мени прокуратурада ушлаб туришмоқчи.
Прокуратуранинг қандайдир ёш ходими, ҳеч мантиғи бўлмаган саволларни менга тўхтовсиз берабошлади. Тушлик вақти яқинлашанда, у Олой бозорининг бошлиғига телефон қилиб, бизга овқат келтириб беришни буюрди. Табиий менинг исмим ишлатилмади. Овқат келди, тушлик қилиб бўлдик, аммо менга мантиғи йўқ жиннича саволлар бериш давом этаверди.Кечга яқин мен прокуратура ходимларга шундай дедим: “Билиб турибсизлар, мен митингга боришимда қўрқиб, мен ҳеч қандай сабабсиз ушлаб турибсизлар. Вақти келади, ўзбек халқи сизлардан хазар қилади, жазо ҳам оласизлар.”
Ходимлар ўз каттаконлари билан маслаҳатлашиш учун чиқиб кетдилар Бироздан кейин қайтиб келиб, менга бу жойдан чиқиб кетишга рухсат бердилар. Улар митингга йўл бермаган бўлсалар керак, деб ўйласм ҳам, дарҳол “Ўзбекистон” меҳмонхонасига қараб югурди. У ерга яқинлашиб, оғзим очилиб қолди.
Милиционарлар билан ўраб олинган меҳмона олдидаги майдончада тахминан 200 киши митинг ўтказаётган экан. Индамасдан, воқеаларни кузатишга қарор қилдим. Улуғ шоирамиз Гулчеҳра опанинг мени ҳимоя қилиб айтган сўзларидан кейин, мен танимайдиган ёшгина аёл ўртага чиқиб, оташли гаплар гапирди ва кейин ўзи ёзган ўта оташли шеърини ўқиб берди. Мен дод деб бақириб йиғлаворай дедим. Чунки, унинг шеъриада, «“Бирлик” туғилган кун тўй қиламан» деган сўзлар бор эди. Қаранг, ўзбеклар биронта ташкилотнинг туғилишига тўй қиладиган халқмиди, аммо шу сўзларни очиқча гапирадиган мард аёлларимиз бор экан.
Кейин билдикки, бу аёл ҳозир дунёга машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси Васила Иноят экан (унинг 2016 йили Варшавада тушган расми шу хабарга қўйилган). Мен уни Ёзувчилар Уюшмаси биносидаги “Бирлик” офисига келишни илтимос қилди. У эртаси куниёқ олдимизга келди. Мени унинг гаплари шунчалик рағбатлантириб юбордики, уни ўз қаторимизга қўшиб олдик, сўнгра у “Бирлик” Бош Кенгашининг котиби даражасига кўтарлди.
Ўзбекистонда диктатор Ислом Каримнинг қонхўрлиги очиқча кўрингандан кейин, биргалашиб Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамиятини яратдик. Бу жамиятнинг таъсис мажлисида мен бўлмадим, аммо Васила Иноят раис этиб сайланди.
Шундан кейин Васила Иноят бошчилигидаги “Эгзулик” жамиятининг йиллик ҳисоботлари АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасида тақдим этишга бошланганинг ўзи ҳам, бу жамиятининг ишлари Ўзбекистон тарихида қолишининг исботидир.
Минг афсуски, Васила Иноят 62 ёшида, 2018 йил 18 май куни кутилмаган даҳшатли касаллик туфайли оламдан ўтди. Аммо у бизнинг хотирамизда ва Ўзбекистон тарихида абадий қолади.
Шубҳасиз, Васила Иноят каби буюк ишлари билан танилган инсоннинг биринчи марта сиёсий саҳнага чиқиши 1989 йили “Ўзбекистон” меҳмонаси олдидаги митингдаги оловли нутқи ва ўз шеърини ўқиб берганидир. Шу сабабли, бу меҳмонхона ҳам тарихимизда қолади.