01 March 2023
05:33 - НОСИР ЗОКИР: ЎТМИШДАГИ ШАҲСЛАР ФАОЛИЯТИГА СИЁСИЙ БАҲО БЕРИШ МУАММОЛАРИ

1. СТАЛИН ҲАҚИДА ХАВФЛИ ҲАҚИҚАТ!

Хрушчевнинг Сталин қатағонларини қандай фош қилиб ташлагани хаммага маълум. У бу ишни КПСС нинг XX съездида амалга оширади. Лекин нима учундир хеч ким шу саволни ўйлаб хам кўрмайди: “Нима учун Хрушчев ўз маърузасини совет халқига газеталар ва радио орқали етказдирмади?” Совет халқи мамлакат рахбари нима деганини узоқ йиллар ўтгачгина тўлиқ тавсилотлари билан билиб оладилар! Бу маърузанинг мазмуни совет халқига етиб борганди, аммо қандайдир консператив холатда яширин тарзда етиб борганди: бу маълумотлар ўша пайтда фақат МҚ(ЦК), райком, горком ва обком, крайком, республика партия қўмиталаридаги аъзоларигагина маълум бўлганди. Бошқа хеч қаерга маълум бўлмаганди!

Нимага керак эди ўзи бу консперация? Бунинг жавоби оддий: Хрушчев қўрқиб кетганди, чунки бу маъруза газеталар ва радио орқали эълон қилинса, халқнинг кенг оммалари ижтимоий портлаши ҳеч гап эмасди! Яна бир эмас, иккита ёки кўроқ ижтимоий портлашлар бўлиши аниқ эди.

Биринчиси: қатағон қилинган "халқ душманлари", уларнинг қариндош-уруғлари Сталинизмга қарши митинглар, норозилик чиқишларини уюштириши, бу эса ғалаёнларга олиб келиши мумкин эди.
Иккинчиси: Сталинни севучи қатлам сталинпарастлар, қатағонларни уюштирганлар ва умуман хеч нарсадан хабари йўқлиги учун, халқ Хрушчевга қарши кўтарилиши мумкин эди.

Хуллас сталинчилар ва антисталинчилар ўртасида, нквд чилар ва армия, қатағончилар, жаллодлар, сотқин, хоинлар билан жабр кўрганлар, қатағон қилинганлар ўртасида шунақанги тўқнашувлар келиб чиқиши мумкин эдики, буни тасаввур ҳам қилиш қийин эди.Умуман олганда СССР да яна бир бор фуқаролар уруши бошланиши эҳтимоли катта эди. Ана унда СССР 1991 йил эмас, балки 1961 йилдаёқ парчаланиб кетиши мумкун эди.

Шунинг учун Хрушчев бу маърузани ёпиқ тарзда қилади, чунки у СССР да ғалаёнлар бўлишини хоҳламасди ва унинг бу масаладаги хавотирларида жон бор эди. Бироқ шундай бўлсада, бу доклад барибир совет жамиятини оз бўлсада ларзага солади. Узр оз эмас анча-мунча нотинчликлар бўлганди ўшанда,хатто кўплаб одамларнинг ўлимига хам олиб келганди.

Маърузанинг таъсири орадан икки кун ўтиб ўзини билдирганди. Хрушчевнинг маърузаси дастлаб Тбилисида акс садо беради. Грузин ёшлари ўз миллатдошлари, қабиладошлари бўлган Сталинни танқид қилишга журъат эта олган Хрушчев сиёсатига қарши демонстрацияга чиққандилар.

Иккинчи акс садо орадан икки йил ўтиб Венгрияда юз беради. Венгр халқи Сталинизмга қарши бош кўтарганди ва бу қўзғалон маршал Конев бошчилигидаги совет армияси томонидан шавқатсизларча бостирилади.

Мана хақиқат қандай хавфли бўлиши мумкин. Хақиқат биқиқ, ёпиқ жамиятларда йирик ғалаёнларга, исёнларга олиб келиши муқарар эди. Хрушчев ахмоқ одам эмас эди ва у бу нарсаларни жуда яхши тушунарди. Шунинг учун у ўз докладини ёпиқ тор доирада ўқиб эшиттирганди. Умуман олганда Хрушчев ўз докладида яна кўп сирларни айтишга ботина олмаганди!.Масалан 1932-1933 йиллардаги СССР даги дахшатли очарчилик, ёки полякларни қатағон қилинган Катын фожеаси хақида албатта лом-лим дея олмаганди. Тасаввур қилинг, агар Хрушчев Катын фожеаси хақидаги ҳақиқатларни очганда нима бўлишини: Польша исёнга кўтариларди ва Польша-СССР уруши бошланиб кетиши мумкин эди. Оқибатда Польша "Варшава шартномасидан" чиқарди ва бутун социалистик лагернинг иттифоқига рахна солиши аниқ эди. Хрущев ўлиб қолсаям поляклар ҳақидаги хақиқатларни очмасди барибир.

1960 йилда Хрушчев Сергей Кировнинг ўлимини тафтиш қилиш бўйича махсус комиссия тузади ва комиссияга Шверникни бош қилиб қўяди. Бу комиссия жуда кўп ҳақиқатларни очади, хақиқатлар нақд 64 том китоб бўлганди.Далиллар Кировнинг ўлимидаги изларни НКВД га олиб борарди. Демак Кировни ўлдирилишида, қотиллар тепасида шубҳасиз Сталин турган! Ахир НКВД Сталиннинг буйруғисиз ҳеч нарса қила олмасди.Аммо бу материалларни Хрушчев очишга қўрқанди. Ахир бу ҳақиқатлар очилиб кетса, комунистик партия дохийси Сталин худди бандит қотил, гангтсер-мафиоз каби иш тутгани ва Кировни ўлдиришга буйруқ бергани маълум бўларди-да.Ана унда КПСС нинг ҳукмронлигига дарз кетарди ва СССР парчаланиб кетиши ҳам ҳеч гап эмасди.

Шверник раҳбарлигидаги комиссиянинг аъзоси Ольга Шатуновская Хрушчевдан бу маълумотларни очиқлашни сўрайди, бироқ Хрушчев бу гапларга кўнмайди. У Шатуновскаяга қараб:-"бу маълумотларни фақат 15-20 йиллардан кейингина очиқлаш мумкун" дейди. Буни қаранки, Хрущев гўё башорат қилгандай бўлиб чиқди.
1985 йил КПСС нинг янги сардори М.С.Горбачёв СССР да "Қайта қуриш" деб номланувчи сиёсатни бошлади. У халққа партиянинг жиноятларини,хатоларини баралла айтди. Бутун мамлакат Сталин қатағонларини, очарчиликни, урушдаги фожеаларни, Катын қотилликлари хақида маълусмот олди. Аммо хатто Горбочёв ҳам бор ҳақиқатни охиригача очишга юраги етмаганди.

Кировнинг ўлими ҳақидаги сирлар барибир махфийлигича қолди. Ҳамма Горбачёвни СССР нинг парчаланиб кетишида бош сабабчи хисоблайди, аммо бу унчалик тўғри эмас, аксинча Горбачёв жон жахди билан чўкиб бораётган мамлакатни қутқариб қолмоқчи эди. Ўша пайтда ҳали хаёт бўлган ўша Шверник гуруҳидаги Шатуновская Кировнинг ўлими хақидаги сирларни очишни сўраб ЦКга шахсан ўртоқ Яковлевга хат ёзади. Бироқ Александр Яковлев хам Шатуновскаяга рад жавобини беради. Партия элитаси ҳамон қўрқмоқда эди.

Бу хақиқатларни ҳатто демократик кучларга гўёки бош бўлган Елцин ҳам очишга жазм эта олмаганди, чунки у ҳам энди Россиянинг парчаланиб кетишидан қўрқарди. Нима бўлгандаям, хозирги ФСБ ўша НКВД нинг вориси-ку. Бу улкан империяни ушлаб турган давлат қурилмаси нима бўлгандаям ўша махфий полициянинг қўлида.

Путин бўлса бу сирларни икки карра икки марта махфийлаштиради, ахир унинг ўзи хам ўша ташкилотдан чиққан. Бу зулмкор машина қачонки таг-томири билан йўқ қилиниб, унинг ўрнига янги мутлақо тоза, халол, давлат тепасидаги жиноятчиларни, ўғри, қотил-маньякларни химоя қиладиган ташкилот эмас, балки ҳақиқий халқнинг манфаатларини, давлатнинг манфаатларини химоя қиладиган тизим барпо қилинсагина, юксак ақлга эга, ҳақиқий ҳалол виждонли одамлар келсагина, бу юртларда бирон-бир нарса ўзгарса керак, бўлмаса йўқ!