24 February 2023
03:17 - Юсуф Жума: ҒАРБ ЕТАКЧИЛАРИГА!
ХАЛҚАРО КЎЛАМДА ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТ
ДАРАЖАСИДА КЕСКИН ЧОРАЛАР КЎРИШ ШАРТ!

ЎРИС ТЕРРОРЧИЛАРИНИНГ ҲОЗИРГИ РЕЖАСИ:
ҒАРБНИНГ САРА ҚУРОЛЛАРИ КЕЛГУНЧА,УКРАИНАНИНГ САРА
ҚЎШИНИНИ КЎПРОҚ ҚИРИШ ва албатта кўпроқ ер эгаллаш -
бу томони барчага аён.

ҒАРБНИНГ САРА ҚУРОЛЛАРИ ЮЗ ЙИЛЛИК
ТОРТИШУВДА - БЕРСАК, ПУТИН ЖАНОБЛАРИ
ЁМОН ТУШ КЎРМАЙДИМИ?!…

Ғарбда мажлисбозлик,баёнатбозлик авж олган паллада Бахмутда Украина
қўшинларига ҳатто ўқ - дори етишмаяпти.
ҚИРҒИН КЕТАЁТГАН, БУТУН БИР ЮРТ ВАЙРОН ЭТИЛАЁТГАН ЧОҒДА
МАЙДА - ЧУЙДА ЮТУҚЛАР ТЎҒРИСИДА ЭМАС,
КАТТА - КАТТА ЯНГЛИШЛАРИНГГИЗ ТЎҒРИСИДА СЎЙЛАНГ!!!

Сизнинг баёнотлар Кремлнинг қартайган, қутурган,
қўрқоқ ҳўкизини қизил латтадай талвасага солмоқда.
Россияда қурол, артилерия, самолётлар кўп.
Бор бомбасини Украинага ёғдирмоқда, Сиз Украинага етарли
ўқ ҳам етказиб бермаяпсиз.

Афғонлардан самолёт ва верталётларни аямаган эдинггиз,
Украинага биронта самолёт бермадинггиз.
Нечун?!
Путиндан - бир унтер погонли нодон террорчидан - қўрқасиз…
Ҳар йиғининггиздан сўнг Киевга биттадан қурол етиб борганда ҳам
Украинани қурол босган бўларди…

Ҳамон янги қуроллар учун Россияга қисмлар етказиб бермоқдасизлар.
Уруш бошланганига бир йил бўлгач, ўрисга қурол ясаш қисмлари бермаслик
тўғрисида қоғозда қолиб кетадиган санксия пакети қабул қилинди.
Бу жиноят даражасида кечикишдир…

УРУШНИ РОССИЯГА КЎЧИРИШ ШАРТ, ЭНГ КАМИДА ЎРИС
ТЕРРОРЧИЛАРИНИ, ҚУРОЛЛАРИНИ УКРАИНА ЧЕГАРИСИНИ
ТОПТАБ ЎТИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙМАСЛИК ШАРТ!
ВА БУ СИЗГА ОСОН - ҚЎЛИНГГИЗ УЗУН,
ЛЕКИН КЎРАЁТГАН ЧОРАЛАРИНГГИЗ УЗУН АҚЛДАН ЭМАС,
ЖАСОРАТДАН ЭМАС…
ПУТИНГА, ЎРИСЛАРГА ЯЛТОҚЛАНИШНИ БАС ЭТИШ ШАРТ,
УЛАР СИЗГА ҲЕЧ ҚАЧОН ДЎСТ БЎЛМАЙДИЛАР.

Кейинги юз йиллаб ўтмишнинг - тарихнинг Россия тўғрисидаги тўхтамини
бир оғиз сўз билан айтганда:
(Афсуски,бу тўхтам биронта тарих китобида ёзилмаган, чунки бирон чинакам
тўғри тарих китоби йўқ…)

ТЕРРОРЧИ РОССИЯ - ҒАРБНИНГ ЮЗ ЙИЛЛАБ ЭТГАН ТАРИХИЙ ХАТОСИ!
ДУНЁНИНГ БОШ ТЕРРОРЧИСИ ПУТИН - ҒАРБ СИЁСАТИНИНГ
ЎН ЙИЛЛАБ ЭТГАН ХАТОСИ.

Хато деб энг даҳшатли қилмишга энг юмшоқ сўзни танладим…

Сиз ўз хатоинггизни тузатмайсиз, истамайсиз,
бу хатони батамом тузатадиган куч УЛУҒ ТАНГРИДАН ЭНДИ…

ФАҚАТ УКРАИНАНИНГ ЭМАС, ДУНЁ ОЗОДЛИГИ УЧУН ЖОН
ТИККАН УКРАИНАНИНГ ЖАСОРАТЛИ ФАРЗАНДЛАРИ
ҒАЛАБАГА ТИРИК ЕТИБ БОРИШЛАРИ ШАРТ - СИЗ ЕТАРЛИ
ҚУРОЛ БЕРСАНГГИЗ, САМОЛЁТ БЕРСАНГИЗ -БАС!!!

Кремль террорчилигини пул билан - ўз юртларининг бойликлари билан –
олтин,газ,неъфт уранлари билан таъминлаётган Марказий Осиёнинг қўнғирчоқ
президентларига энг кескин чораларни кўриш шарт.
Марказий Осиё (М,О) элларига эмас.

М.О. президентларини Путин тайинлаган, М.О.-да битта сайловчи бор, улар ўз
эллариннг сотқинлари, эллар ўриснинг қули чўрисига айлантирилган.
Москва террорини қўллаган ҳар қандай давлатни террорчи давлат деб эълон этиш,
Уларга кескин чора кўриш - урушни тез тугатади ва дунёни кескин ўзгартиради.
Сизда куч етарли, ақл ва жасорат танқислиги бор.
Сизга Тангридан ақл ва жасорат тилайман.