69 яшар Алишер Усмонов бир неча кун аввал Италиянинг TGCOM24 янгиликлар телеканали мухбири билан суҳбат қилиши жуда муҳим воқеа бўлди. Руслар бу суҳбатни тўлалигача русчага таржима қилиб, ўз матбуотларида эълон қилдилар.
“Ҳаракат“ Агентлиги ҳам бу суҳбатнинг русча матнини ўзининг harakat/net ва машҳур Фейсбукдаги facebook.com/harakat.net сайтларида чиқарди. Ҳеч шубҳа йўкки ўзбеклар бу суҳбат матни билан танишишган.
Ҳозир мухбирларимиздан бири бу суҳбатга ўз таҳлилини берди. Мана ўша таҳлил билан танишинг.
* * * * *
Бу суҳбат дунёнинг 100 нафар бойларидан бири бўлган ўзбек миллиардери Алишер Усмонов нафақага чиққанини расман тасдиқлабди.
Бойлиги 19 миллиардга баҳоланган Алишер Усмонов ўз ватанига бутунлай “кўчиб келди” ва Россияга қайтиш нияти йўқ, дейди TGCOM24 телеканали.
– Мен ўз ватаним манфаатини кўзлаб яшайман, нафақага чиқдим, хайрия ишлари билан шуғулланаман, сармояларимдан дивидендлар оламан, - дебди Алишер Усмонов Италия телеканалда эълон қилинган суҳбатда.
Аслида миллиардер нафақага чиқолмайди. Миллиардер нафақа ҳақида гапириши ҳам мантиққа тўғри кемайди. Чунки, бутун бойлик барибир унинг ўз қўлида бўлади-ку.
Мана TGCOM24 ва Усмонов ўртасидаги суҳбатдан парча:
Италия телеканали мухбири: "Жаноб Усмонов, янги Ўзбекистон ва мамлакатингизда рўй берган энг муҳим ўзгаришлар ҳақида гапириб бера оласизми?"
Алишер Усмонов: "Умрим давомида мен учта Ўзбекистонни кўрдим. Биринчиси, Совет Иттифоқи таркибида бўлган ва мен туғилган мамлакат. Кейин 1991 йилдан бошланган мустақил Ўзбекистон. Яқинда 2016 йилда Янги Ўзбекистон дунёга келди...
Айтиш мумкинки, 30 йиллик мустақил тараққиёт йўлидан сўнг бугунги кунда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги жамоа давлатнинг иқтисодий тузилмасида улкан қайта қуриш ишларини бошлаб юборди.
Мамлакат иқтисодиётининг нормал фаолият юритишини тиклаш, фуқаролар фаровонлигини ошириш, биринчи навбатда, Ўзбекистоннинг нафақат минтақада, балки бутун дунёда ҳурмат-эҳтиромга сазовор бўлишига имкон яратишга қаратилган фавқулодда ислоҳат амалга оширилмоқда... Мен энг катта ўзгаришларни сармоявий фаолият жадаллашгани, юрт очилгани, янги президент Мирзиёев халқнинг руҳини кўтариб, қалбини озод қила олганида кўраман. Унинг ҳаракатлари фуқароларни янги мамлакат қуриш учун замонавий усулда ишлашга ундашга қаратилган."
САВОЛ: Украинадаги уруш ҳақида қандай фикрдасиз?
Алишер Усмонов: Уруш ҳақидаги таассуротларга келсак, ҳамма учун бўлгани каби, бу биринчи навбатда, зарбадир. Қандай қилиб содир бўлаётган нарсадан ҳайратда қолмаслик керак? 21-асрда уруш инсоният мақсадлари нуқтаи назаридан ҳеч кимга фойда келтирмайди. Лекин бу менинг ишим эмас, мен сиёсатчи эмасман, сиёсатда бўлишни хоҳламайман. Шунинг учун бўлса керак, ҳар қандай можаро тинч йўл билан, энг муҳими, қурбонларсиз якунланиши керак, деб ҳисоблайман.
“Ҳаракат”: Маълумки, Алишер Усмонов олийжаноб тадбикор а демократик руҳдаги инсондир. Унитмайликки, бундай суҳбатлар ва сиёсий чиқишларда фикрлар экспромт шаклда берилади. Тўғрироғи, бундай суҳбатлар ва халқ олдида чиқишлар экспромт шаклидаги интервьюга ўхшаб кетади. Унутмайликки, бу каби чиқишларда ҳатто буюк давлатларнинг буюк президентлари хатаолар ҳам қилиша, ҳатто бошқа давлатлар президентларинг исмини ҳам чалкаштириб юборишади.
Шавкат Мирзиёда демократиянинг уруғи бўлса эди, диктатор Ислом Кримовнинг йўлидан кетмасди. Ғирт тесакариси, ўн мингаб кишилар иштирокидаги он-саноқсиз митингларида мустақиллик ҳамда демократия ғояларини олға сурган сурган ва миллатни мустиқилллик ҳамда демократия учун курашга чақирган, Ўзбекистонни мустақилликка қовиштирган, тўла демократик руҳда бўлиб, қуролли курашларни тан олмаган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясини расмийлаштирган ва бу партияни сайловларда иштирок этишига йўл қўйган бўларди. Аммо, бундай нарсалар бўлмади.
ШУ САБАБЛИ ЭСЛАТИШ ШАРТКИ, улуғ, буюк ва деморатиянинг отаси бўлган АҚШдек давлатда фаолият юритётган, АҚШ давлати тарафидан тўла қўллаб-қувватланаётган, инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилиш бўйича бутун дунё тарафидан буюк ва ҳақиқатчи сифатида тан олинган Human Rights Watch ташкилоти инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳсида ҳар йили йиллик ҳисобатлар тайёрлайди. Бу ҳисобатлар, баъзи дитаторликлардан ташқари, бутун дунё тарафидан тан олинади. Бу ташкилотнинг ўтган йилги ҳисоботидаги демокртия ва инсон ҳуқлари бўлимида “Ўзбекстон ёмон давлатларнинг ёмони” деб айтилган. Яъни, Ўбекистон энг хавфли диктаторликлардан ҳам баттар дейилган.
Ҳеч шубҳасиз, Алишер Усмонов гўёки хато гапирган эмас, Ўзбекистоннинг ҳозирги режими тарафидан сотиб олинган италиялик журналист суҳбат матнини ўзи йўқ нарсларни қўшиб, дунё диктаторлари ичда энг ёмони ҳисобланаёдиган Шавкат Мрзиёвни оқлашга ҳаркат қилган.
Яна бир нарсани эслаиш керакки, “Бирлик Халқ Ҳаркати Партиясининг раиси Абдураҳим Пўлат ўз хотираларида айтишича, уни 1992 йилда Москвада Алишер Усмонов билан ўша пайтдаги Ўзбекистон Бош Вазири ёки вице-президенти Шукрулло Мирсаидов таништирган.
Учрашув пайтида Абдраҳим Пўлатнинг Таиланд пойтахти Банкогда ўтказиладиган Осиё давлатлари демократларнинг конференциясига таклиф қилингани ва ҳозир у ерга кетишга тайёрланаётгани маълум бўлгач, Алишер Усмонов бир икки марта фикрини ўзгартириб, охирида Абдуҳим Пўлатга 250 долларлик ёрдам берибди.
Абдураҳим Пўлат яна шундай ҳам деган. Мен у пайтгача долларни ҳам кўрмагандим, унинг қадр –қийматини билмасдим, шунинг учун бу ёрдамни Ўзбекистон демократларига катта ёрдам сифатида қабул қилиб, чин кўнгилдан, миннатдорчилик билдирдим.
Ҳеч шубҳасиз, ҳозир бойлиги 20 миллиард долларга чиқиб борётган ўзбек Алишер Усмонов яқинда Сидарёдаги сув омборининг платинаси бузилиши натижасида катта қийинчликларга дучор бўлган Қозоғистон ҳамда Ўзбекистон давлатларига 200 миллонлик ёрдам берши - эндигина оёққа тураётган пайтда, яъни1992 йилда ўзбек демократларига 250 долларлик ёрдами, маънавий ва молиявий қадриятлар нуқтаи назадан тенг кучга эга бўлган дейиш мумкин.
Аммо унутмайликки, дейди Абдураҳим Пўлат, Шавкат Мирзиёнинг ўша 200 миллионлик ёрдам тўғрисда телевидение орқали халққа мурожат қиларкан, менга Алишер Усмонов шахсан 200 миллион долларни нақд пул билан берди дегани ёлғондир. Яна ҳеч шубҳа йўқки, коррупция ва порахурлик авжиган чиқан замонда шунча долларни банк орқали эмас, гўёки нақд пул сифатида берилгани ҳақида ёлғон гапириши Шавкат Мирзиёвнинг ҳақиқий башарасини янада кўпроқ очиб бермоқда.
Дарвое, ўша 200 миллион қаерга кетгани ҳеч тилга олинмади. Аммо, 200 миллион доллар банклар орқали эмас, нақд пул сифатида бош коррупционер ва порахўр Шавкат Мирзиёга берилгани туфайли, бу нақд пулларнинг асосий қисми Ўзбекстон президенти ва Қозоғистон бойларининг чўнтагига кетган.
Яна такрорлаш керакки, Алишер Усмоновнинг 1992 йили менга берган ёрдами, деб давом этади Абдураҳим Пўлат, Марказий Осиё давлатларинг аҳволи ва Алишер Усмановнинг 1992 йилда эндигина тадбикорлик билан шғулланашга бошлагани, ҳозир бугун дунё миқёсидаги бой тадбиркорлар рўйхатига киргани, яъни энди 20 миллард долларлик бойлиги борлигини ҳисобга олсак, унинг менга берган 250 долларлик ёрдами билан икки давлат, Ўзбекистон ва Қозоғистонга берган нақд пул билан 200 миллион долларлик ёрдамларнинг ҲАҚИҚИЙ ҚИЙМАТЛАРИНИ тенг десак бўлади.
Аммо, нима бўлганда ҳам, биз Алишер Усмонов демократия ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасини яхши тушунадиган буюк ва олийжаноб инсон эканлигини қайта-қайта гапирмоқдамиз.
Рссиялик диссидент Алексей Навальний бир неча йил аввал Алишер Усмонов гўёки корруцпия ва бошқа ноқунуний йўллар воситасида миллиардер бўлгани ҳақидаги махсус мақоласини ўз веб-сайтида чиқарганда, биринчи бўлиб, Абдураҳим Пўлат уни ҳали ҳам коммунистик ғоялардан чиқолмагани, аммо Алишер Усмонов олийжаноб тадбиркор ва демократия ғоялари тарафдори эканлигини, Ўзбекистон демократларига ёрдам ҳам берганини таъкидлаб, Навальнийнинг сайтидаги мақоласига комментарий қўйгани, ўз фикрларини Навальнийга ёзган хатида билдиргани ҳам ҳаммага дарс бўлиши ШАРТ. Ўзбекистон расман демократия ва инсон ҳуқуқлари ғояларини тан оладиган даражага чиқиб иш бошласа, олийжаноб, ўзбек аслли Алишер Усмиов Ўзбекистонга миллионлар эмас, миллиардлаб долларларлик ёрдамлар беради. Ўзбекларинг тарихига буюк инсон сифатида киради.
Алишер Усмонов демократларга ҳам катта ёрдам беришни давом эттириши шубҳасиздир. Биз демократлар, Шавкат Мирзиё ўз ҳаётини немис Гитлер, ироқли Саддам Ҳусйин, ливияли Муммар Каддафи каби битиришини истамаймиз. Ўзбекистоннининг келажаги ҳамма ватандошлармизнинг ҳаракатларига боғлиқ. Келажагимиз демократия йўлига қанчалик тез ўтишимиз билан белгиланади.
“Бирлик ўз йўлидан қайтмайди. Олийжаноб Алишер Усмонов билан демократик ғоялар доирасидаги алоқалари давом этаверади.