21 February 2023
07:44 - Матбуотда Туркия ва Суриядаги зилзилалар олдидан осмонда кўк рангли чақнашлар бўлгани айтилмоқда. Демак, зилзила сабабли оламдан ўтганлар ва вайронликларнинг айбдори Ражаб Эрдўған ҳамда унинг Адолат ва Тараққиёт Партияси эмасми? Бўлмаган гап!
“Ҳаракат” Агентлиги Туркия матбуотидан олинган ишончли хабарларга аосланиб, Туриядаги даҳшатли воқеалар Туркия Президенти Ражаб Эрдўған ҳамда унинг Адолат ва Тараққиёт Партияси сифатсиз уйлар қурилишигайўл бергани сабабли юз берганини гапирганди. Шулар асосида, яқинда бўладиган президент ва парламент сайловларида Ражаб Эрдўған ҳамда унинг Адолат ва Тараққиёт Партияси сиёсий майдондан йўқотилиши шартлигини таъкилангади.

Аммо, ҳозир зилзилалардан аввал вайрон бўлган жойларнинг осмонида кўк рангли чақнашлар бўлгани, ҳатто Ўзбекистонда айтилишга бошланди. Айнан ўша чақноқлар сабабли Туркияда даҳшатли зилзилалардан келиб чиққан даҳшатли воқеалар юз берганига имо-ишоралар қилиш бошланганга ўхшамоқда.

Кўк чақноқларга урғу бераётганлар расмий ахборот воситаларига ҳам чиқмоқдалар. Улар мудхиш воқеаларга олиб келган зилзилаларнинг сабабчиси - Ражаб Эрдўған ҳамда унинг Адолат ва Тараққиёт Партияси сифатсиз уйларнинг қурувчиларига даҳшатли қарорлари билан феълан ёрдам бергани эмас, ўша ерларнинг осмонида зизилалар олдидан пайдо бўлган кўк рангли чақнашлар бўлганига ҳам имо-ишора қилмоқдалар, Яъни, аслида, Ражаб Эрдўған ҳамда унинг Адолат ва Тараққиёт Партиясини оқлашга ҳаракат қилмоқдалар.

“Ҳаракат” Агентлиги аниқ фактлар билан ўзининг ҳақлигини кўрсатиб берди. Истаганлар бу ҳақдаги аввалги хабаримизни ўқишсин..

Ҳеч шубҳасиз, бундай хабар тарқатаёганлар Ражаб Эрдўған ҳамда унинг Адолат ва Тараққиёт Партиясининг малайлари бўлса керак. Яна ҳеч шубҳасиз, Туркия халқи ким ростни гаираётгани, ким ёлғон иддаолар билан чиқаётганини тўғри тушунади, яқинда бўладиган президент ва парламент сайловларда бу даҳшатли ишларни қилган Ражаб Эрдўған ҳамда унинг Адолат ва Тараққиёт Партиясининг номзодларини сиёсий майдондан улоқтиради.

Шундай бўлиши керак!