21 February 2023
21:24 -
Шавкат Мирзиё Мисрдаги масхарабозлкларини тамомлаб, Ўзбекистонга қайтиб кетибди
Ўзбекистондаги қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари хабар беришича, олий даражадаги музокаралардан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий оммавий ахборот воситалари вакилларига баёнот беришибди.
Ўзбекистон раҳбари кўҳна ва бетакрор Миср заминида Ўзбекистон делегациясига кўрсатилган самимий қабул ва меҳмондўстлик учун чуқур миннатдорлик билдирибди. Миср раҳбарияти ва халқининг улкан ютуқлари Ўзбекистонни хурсанд қилаётганини айтибди. Абдулфаттоҳ ас-Сисий =ам, Щзбекистонни маыабди. Яъни, иккита қашшоқ мамлакатларнинг раҳбарлари бир-бирларига ёлғонсифат миннатдорчиликлар билдиришибди.
Яна нимамиш, икки мамлакат газ-кимё, текстиль, электротехника, фармасевтика, заргарлик каби истиқболли соҳаларда саноат кооперациясини йўлга қўйиш ҳар икки томон учун ҳам бирдек манфаатли бўлишини алоҳида қайд этишганмиш.
Ҳамма гап шундаки, аҳолиси 100 миллиондан ҳам кўп бўлган Мисрда киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми қашшоқ Ўзбекстонда бир неча марта кам. Яъни Миср Ўзбекистондан ҳам қашшоқ.
Шундай экан, бу икки мамлакат газ-кимё, текстиль, электротехника, фармасевтика, заргарликсоҳасида ҳамкорлик қилиш билан бир-бирларига ёрдам беришларидан ташқари, “яшил” энергетика лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳам келишиб олишганмиш. Бу ҳам ёлғон.
Қаранг, икки қашшоқ мамлакат бир-бирига ёрдам бермоқчимиш. Ёрдамлар янада қашшоқ бўлиш учун керакми?
Эй, бечора президентлар, ҳалқингизни қашшоқликдан чиқариш, ривожланган Ғарб давлатларидан ёрдам олиш устида ўйланг!
Иккита қашшоқ ва қолоқ мамлакат бир-бирига ҳеч қандай ёрдам беролмайди.
Шавкат Мирзиё расмдаги машҳур тарихий ёдгорлик бўлган пирамидаларни кўриб, хурсанд бўлиб қайтаётган бўлса керак.