12 February 2023
06:21 - Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) нимадир? Нима учун хабарларимизда Ўзбекистон ғариб аҳволдагилигини кўсатиш учун ЯИМни ишлатдик?
Авваламбор айтиш керакки, Ялпи Ички Маҳсулот - ишлаб чиқарувчиларнинг миллатидан қатъи назар, давлат худудида ишлаб чиқарилган барча маҳсулотларнинг умумий қийматини акс эттирувчи кўрсатгичдир. Ялпи Ички Маҳсулот кўрсатгичи маълум вақт оралиғида бир мамлакат ичидаги иқтисодий вазиятни баҳолашни кўрсатади.

Масалан:

-Аҳолиси биздан 2 баравар кўп, яъни 80 миллион бўлган Эронда Ялпи Ички Маҳсулот 1 триллион 326 миллиард доллар, яъни биздан сал кам 4 баравар кўп.

- Аҳолиси 6 миллиондан ҳам кам бўлган кичкинагина Дания давлатида Ялпи Ички Маҳсулот 350-370 миллиард доллар атрофида.

- Аҳолиси сал кам 40 миллион бўлган ЎзбекистоннингЯлпи Ички Маҳсулоти эса, 265-300 миллиард доллар атрофида ўзгариб туради.

Бу рақамларнинг ўзи қанчалик қашшоқ, яъни ўта қашшоқ эканлигимизни кўрсатиб турибди. Шунинг ўзи кўрсатмоқдаки, давлат раҳбарлари буни ҳаммадан яшириб келаётганинг сабаби – аввалги диктатор Ислом Каримовдан фарқи бўлмаган президент-диктатор-вайсақи Шавкат Мирзиё ва малайлари халқни алдаб ва муҳим рақамларни халқдан бекитиб, асосан порхўрлик билан овора бўлмоқдалар.

ШавкатМирзиёнинг асосий иши пора сифатида олаётган маблағлар ва пуллар билан ўзининг ҳамда қизлари ва куёвларинг чўнтакларини пул билан тўлатишдир.

Бизнинг президент-диктатор-вайсақи Шавкат Мирзиё халқни алдаш ва ҳар куни қандайдир йиғилишлар ўтказиб, ўзини 2-нчи худодек қилиб кўрсатишга уриниши масхарабозликдир. У фундаментал ислоҳатларни, демократия асосларини асосий вазифаси деб кўриши керак эди. У на деморатия, на Ялпи Ички Маҳсулот ҳақида ўйламайди, уларни тушунмайди.

Шундай экан, ўзбеклар бундай президент ва унинг маҳаллий югурдаклари бўлган вилот ва туман ҳокимларидан қутилиши керак, ҳокимиятга демократик руҳдаги “Бирлик” каби партиялар ҳақиқий демократик сайловлар билан келиши ШАРТ. Чет элда мажбуран яшаётган демократлар, жумладан, “Бирлик” раҳбари Абдураҳим Пўлат тезда Ўзбекистонга қайтарилиши ШАРТ. Айнан ҳозир мухолифатда бўлган партиялар ҳокимиятга келгандан кейингина фундаментал ислоҳатлар бўлади.

Аммо, ҳеч шубҳасиз, ҳамма қаршиликларга қарамасдан, демократлар қайтадан оёққа турадилар, демократик руҳдаги партияларни рўйхатдан ўтишига эришишадилар, уларнинг вакиллари сайловларда қатнашиб, муҳим лавозимларга чиқишади. Ана ўшандагина Ўзбекистонда Ислом Карим яратган ва 10 йилча унинг малаги бўлган Шавкат Мирзиё тарафидан ушлаб турилган янги диктатура билан олға кетиш бўлмайди.

Демак, демократияни ривожлантириш масаласи умумаан тилга олинмаяпти, Шавкат Мирзиё бунга йўл ҳам бермайди. Демократия бор жойда ҳокимитга демократлар келса, жуда кўп муаммолар ҳал этилади, демократияни мустаҳкамлаш йўлида ҳамма нарса қилинади. Акс ҳолда, Ўзбекистон ҳозирги ҳароб аҳволда қолаверади.