12 February 2023
04:26 - Юсуф Жума: УКРАИНА ПРЕЗИДЕНТИ В.ЗЕЛИНСКИЙГА, ҒАРБ ЕТАКЧИЛАРИГА, БАРЧАГА…
Мен “мустақиллик йилларида” ўттиз йилдан ортиқ муттасил
Ўзбекистоннинг, Марказий Осиёнинг (М.О.нинг) бир секунд ҳам ўрисдан озод бўлмаганини, Москва тузган қўнғирчоқ” давлатча”лар “президенларини” Кремль тайинлашини, М.О.нинг чексиз ер ости бойликлари Россияга оқаётганини такрор – такрор айтдим, ёздим, айтдим, ёздим…

Путин Ўзбекистонга дунёнинг энг биринчи сотқини
Ш.Мирзиёевни “президент” этиб тайинлагач, ишим –
Ўзбекистоннинг ва бутун М.О.нинг ер ости бойликлари
тўғрисида узлуксиз ёзиш ва айтиш бўлди.

Ш.Мирзиёев М.О.нинг энг даҳшатли фожеси, М.Они Россия
ва Хитойга ем этиб юборади, М.О.эллари бошига қондош
уйғурлар фожеаларини солади деб такрорладим.

Ғарблик дўстларга айтдим… Ҳатто кўп йиллар бурун айтганман:
Мирзиёев Путин билан СССРни тикламоқчи, Сизлар ўйлагандек
М.О.ни бирлаштирмоқчи эмас - деб…
Олтиндан - оҳаккача… Газдан - кўмиргача…
Урандан - бебаҳо металларгача…
Бутун бойликлар ўрисга хатлаб берилди…
Четдан олинган қарзлар шу йўналишда Кремлга оқди, тўлов ўзбекнинг бўйнида…

Битикларим - менинг ягона минбарим - “ҲАРАКАТ”да…
Мени ҳеч ким қўлламади…
Ҳатто ўзбекнинг ичи кир номард мухолифатигача…
Биргина ўзбекнинг улуғ фидойи фарзанди Абдурайим Пўлатдан бошқа ҳеч ким…

Албатта, Ғарблик дўстларим мени тушунардилар…
Мени қўллаш деганим - мен айтган ҳақиқатларни
қўллаш - элни қўллаш - юртни қўллаш…
Кремль Элларга этаётган геносидга қарши туриш…

КГБ ва унинг малайи, сотқин Мирзиёев менинг ҳақиқатларим
уларнинг фожеаси эканлигини яхши англайдилар ва
очиқдан - очиқ мени йўқотиш режаларини яширмаяптилар…

БУТУН М.О.НИНГ ФОЖЕАСИ - ЎРИСГА ҚАРАМЛИК, СОТҚИНЛИК.
Олтин конлари устида эллар оч, ишсиз, қул,чўри…
Газ конлари устида эл муз ичида…
2021йил қишида ЮНИСЕФ Ўзбекистонда бир миллион бола қирилишини битганди…
Барига сотқин Мирзиёев боис… Балки миллионинчи такрорим…

Украинада уруш бошлангач, ўзбек гази туғруқхоналарга
бомба бўлиб ёғиляпти деб битдим…
Кремлни қуроллантирган М.О.бойликлари, Сотқин Мирзиёев…
Қирим босиб олинган чоғларда Ғарбнинг илк санксиялари берилганда, айтганман: М.О. Кремль пойида экан, сизларнинг санксияларинггиз яроқсиз - деб.
Ҳозир ҳам шу тўхтамдаман… Ш.Мирзиёевнинг тайинланиши – М.О.ни ўрисга бешавқат талаш имконини берди…

Лекин Озодлик ва ВВСнинг ўзбек бўлимлари ўн йиллаб КГБга, Кремлга ишлади…
КГБ малайларини сайратиб, газ заҳираси тугаяпти дейишгача бордилар… Ўзбекистонда ислоҳатчи Мирзиёвга буйсунмайдиган иккинчи ҳокимят бор дейишгача бордилар. Албатта, Ғарбда ҳам Мирзиёевни ислоҳатчига чиқарган аҳмоқ сиёсатчилар керагидан ортиқ…

Мирзиёев Каримовни сотқинликда доғда қолдириб, сотқинликни ислоҳ этди…
Мирзиёев Каримовни элни террор йўли билан бошқаришда доғда қолдириб, террорчиликни ислоҳ этди…

Нукусда қорақалпоқ қондошларни гранаталар билан ўлдиртирган шу террорчи ва КГБдан чиққан террорчи қудалари… Қотил Путиннинг малайлари… ватанфурушлар…

Қозоқистондаги қонхўрлик ҳам Путин фитнаси эди,
афсуски, Ғарб қаттиқ турмади, Мирзиёев, Тўқаевлар кечирилмаслиги шарт!…

Бугун “Озодлик” радиоси суруштурув ўтказиб, мен ўн йиллаб такрорлаб келган Ҳақиқатларнинг айримларини эълон этди…Фақат газ бўйича холос…

Мен айтганимдек бўлиб чиқди, бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас…

Мирзиёевнинг М.О.ва Ўзбекистон бойликларини ўрисга оқизаётганини исбот этган…
Мирзиёевнинг Украина урушини молиялаштираётгани аниқланган…
Нега бугун?!
Нега бу радио ўн йиллаб КГБчилар уйдирмаларини ёйиб, алданган элни алдаб келди?!
Нечун Москванинг М.О.элларини этаётган геносидини ёлғонлари билан қўллаб келди?!
Сўз эркинлиги ниқоби остидаги сотқинлик бу…

Мен узоқ йиллар бўйи “Озодлик” ва ВВСдан Ўзбекистондаги конлар бўйича суруштурув ўтказишни, КГБ уйдирмаларини текширмасдан тарқатмасликни талаб этиб келганман…

Мен АҚШ ва Европа етакчиларидан М.Онинг сотқин президентларига кескин чора кўришни талаб этаман.

Москванинг М.О.билан ҳар қандай иттифоқига қарши туришни, Хитойнинг М.О.ни Уйғуристонга айлантиришига йўл қўймасликни Ғарбдан илтимос этаман.

Шонли Украинанинг шонли етакчиси В.Зелинскийга, Украина ҳукуматига Ўзбекистоннинг президенти Мирзиёевни уруш жиноятчиси деб халқаро судга беришларини таклиф этаман.

2023 йил, 9 февраль.